ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


15.03.2019

"Президентга таклифим инобатга олинди!"



Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида 12-13 март кунлари вилоятимизга ташриф буюрдилар. 

Давлатимиз раҳбари 2018 йил 2 март куни вилоятимизга ташрифи чоғида берган таклиф ва тавсиялари, топшириқлари ижроси натижасида вилоятнинг қолаверса, Учқудуқ туманининг иқтисодий-ижтимоий ҳаётида улкан сифат ўзгаришлари кузатилди. 

Жумладан, “Йўлчилар” овулида қурилаётган 160 ўринли мактабгача таълим муассасаси, “Кончи” санаторий-профилакторийсида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида даво маскани бугун мутлақо замонавий кўриниш касб этди. 1 млрд. сўм миқдоридаги маблағга тиббиёт жиҳозлари билан таъминланди.

Бу йилги ташрифда ҳам олдинги йиллардагидек, иқтисодиётни янги босқичга кўтариш, инфратузилмани ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари: «Вилоятда тадбиркорликни ривожлантиришга жиддий туртки бериш мақсадида, бу ерда шундай энг қулай ва жозибадор бизнес муҳитини яратиш керакки, нафақат маҳаллий аҳоли, балки бошқа вилоятлар аҳолиси ҳам бу ерга келиб, тадбиркорлик билан шуғулланишга интилсин. Энди Навоий вилояти – тадбиркорлар вилояти бўлиши керак», – дедилар.

Шу мақсадда Навоий вилоятини экспортга йўналтирилган инновацион ва юқори технологияли ишлаб чиқаришлар бўйича эркин иқтисодий зонага айлантириш таклифини илгари сурдилар. Мазкур таклифдан руҳланиб, мен ҳам депутат сифатида анчадан бери фуқароларимизни ўйлантираётган  айниқса, тадбиркорлар томонидан билдирилаётган  фикр-мулоҳазалар асосида  иккита масалада  муҳтарам Президентимизга  мурожаат қилдим.

Бугун қизилқумнинг табиий ер ости бойликлари жонажон ватанимиз тараққиётига, аҳоли фаровонлигига муносаб улуш қўшмоқда. Ҳали ҳам ўзлаштирилмаган табиий бойликларимиз борки, уларни қайта ишлаш учун кичик-кичик саноат корхоналари қуриш  учун чет эл инвесторларидан таклифлар тушмоқда. Шу боис, туманнинг саноат зонасидан  табиий газ ва техник сув қувурлари тортиш билан ушбу ўзлаштирилмаган бойликларни қайта ишлашга ихтисослаштирилган саноат корхоналари барпо этиш таклифим давлатимиз раҳбари томонидан қўллаб-қувватланди.

Масалага мутасадди бўлган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси  раиси Адҳам Икрамов  туманимизга ташриф буюриб, мурожаат асосида масалани жойида ўрганиб, ижобий ҳал этилиши борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Яна бир таклифим “Йўлчилар” овули аҳолисининг яқин келажакда, шу 1-2 йилда  кескин кўпайишини, ҳудудда бирорта ҳам тиббиёт муассасасининг йўқлигини инобатга олиб, овулда тиббиёт муассасаси қурилишида амалий ёрдам сўраган эдим. Шу куннинг ўзида менинг мурожаатим асосида давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан республика соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 13 март куни туманимизга ташриф буюрди. Овул аҳолиси билан мулоқот қилиб, ҳақиқатдан ҳам ҳудудда тиббиёт муассасасига эҳтиёж борлиги ва бу масала ижобий ҳал этилиши борасида айтиб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз ҳар иккала таклифимни инобатга олган ҳолда учрашувнинг ўзида тегишли мутасадди вазирларга топшириқ бердилар.

Демакки, тез кунларда олис Учқудуқнинг яна бир овулида янги, барча қулайликлар ва замонавий тиббий жиҳозларга эга оилавий поликлиника қурилади. Янги кичик саноат зонасига эса техник сув ва табиий газ етиб келади. Буларнинг барчаси шу юртда истиқомат қилувчи аҳолининг фаровон турмуш кечириши учун яратилаётган шароитлардир. Шу билан бирга ислоҳотлар инсон учун, уларнинг манфаатлари рўёби учун хизмат қилаётганлигини билдиради.


Райҳон Қодирова,
халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига
ЎзМТДПдан сайланган депутат

 



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz