ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асоси яратилмоқда 15.04.2019

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асоси яратилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилиш учун муҳокама қилинмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси «Миллий тикланиш» ДП фракцияси йиғилишида ҳам кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасини қабул қилишдан мақсад Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиш вазифаларини амалга ошириш доирасида иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳаларда энергия самарадорлигини ҳамда ёқилғи–энергетика баланси диверсификация даражасини ошириш, мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек иссиқхона газлари ташламаларини камайтириш учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини ва мажмуавий чора-тадбирларини тизимли мустаҳкамлашдан иборат.

Қонун лойиҳаси қуйидаги хуқуқий нормаларни белгилашга йўналтирилган:

1)   асосий тушунчаларни киритиш (қайта тикланувчи энергия манбалари, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, қайта тикланувчи энергия манбалари асбоб-ускунаси (қурилмаси), микро ва кичик гидроэлектростанциялар, қайта тикланувчи энергия манбалари асбоб-ускунаси (қурилмаси) ишлаб чиқарувчи);

2) қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирларининг хуқуқий тартибга солиш:

- қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларни, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбалари асбоб-ускунаси (қурилмаси) ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг аниқ турларини белгиланиши;

- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш жамғармасини ташкил этилиши;

- қайта тикланувчи энергия манбалардан ишлаб чиқариладиган энергия учун тарифларининг белгиланиши;

3)   қайта тикланувчи энергия манбалардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларининг қонуний тартибга солиш:

- қайта тикланувчи энергия манбалари асбоб-ускунаси (қурилмаси)ни ягона электр энергетикаси тизимига ва ҳудудий ва магистрал тармоқларга уланишнинг тартиб ва қоидалари ҳамда рухсат олиш хужжатларининг аниқ процессуал механизми;

- қайта тикланувчи энергия манбалардан фойдаланиш соҳасида ҳисоб, стандартлаштириш ва сертификатлаштиришни амалга ошириш;

4) қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувининг хуқуқий асосларининг белгиланиши:

- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;

- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг иштироки белгилаб берилмоқда;

5) қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқароларни жалб этиш ва фаол иштирок этишга йўналтирилган модда билан мустакхкамлаш:

- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг аниқ вазифалари;

- қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбалари асбоб-ускунаси (қурилмаси) ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда.

 

Жуманазар Отажонов,
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz