ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Руҳи мангу зот заминидаги анжуман 13.09.2018

Руҳи мангу зот заминидаги анжуман

Куй ва қўшиқ инсоннинг доимий ҳамроҳи, унинг шодлигу қайғусида дарддошидир. Халқимиз куй ва қўшиқни севади, у шодлик кунларида ҳам, мусибат чоғларида ҳам унга мурожаат қилади, завқ – шавқ олади, юпанади, ором ва таскин топади. Куй ва қўшиқ халқ сайлини, тўйини безайди, унга ҳусн беради.

Жуда қадим замонлардаёқ юртимиз заминида мусиқа санъати ривожланган. Фикримизга асос қилиб, энг қадимга адабий ёдгорликларимиз сифатида Тупроққалъада топилган чолғувчи аёллар тасвири бўлиб, уларнинг қўлларида рубоб, арфа ва дўмбира мусиқа санъати тараққиётидан дарак беради. X – XII асрларда вужудга келган  дувоздаҳ мақом ( 12 мақом) заминида шашмақом ( 6 мақом ) шаклланди. Шашмақол олти мақомни ўз ичига олади. Бузрук, Рост, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ ва Ироқ.

Юртимизнинг гўзал ва бетакрор гўшаларидан бири бўлган Шаҳрисабзда Президентимиз Шавкат Мирзиёев  ташаббуси билан “Халқаро мақом санъати анжумани” тантанали ўтказилди. Дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатидан 300 нафар дан зиёд таниқли санъаткорлар ташриф буюрган нуфузли анжуманда Тошкент вилоятининг вакили сифатида иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим.

Соҳибқирон бобомизнинг қароргоҳи Оқсарой мўъжизавий қиёфа касб этган. Ҳар бир вилоятнинг ўзига хос миллий урф - одатлари ва анъаналари акс этган намуналар Оқсарой ҳудудига ўрнатилган. Тошкент вилоятидан ташриф буюрган халқ дасталари ўзларининг куй-қўшиқлари билан меҳмонлар эътирофига сазовор бўлишди.

Хусусан, Оққўрғон туманининг “Тўрғай” дастаси, севимли санъаткор Тошпўлат Маткаримов раҳбарлигидаги дасталарнинг дилрабо куй ва қўшиқлари хорижлик меҳмонларни ҳам бефарқ қолдирмади.

Тарихдан маълумки, буюк бобомиз Амир Темур ҳам ўз саройига дунёнинг етти иқлимидан моҳир созанда ва хонандаларни тўплаб, гўзал анжуманлар ўтказган. Нафақат шодлик, ғалаба кунлари, балки маҳзун дамларда, кўнгли дунё ишларидан озор топган лаҳзаларда, фарзандлари, набираларининг ножўя қусурларидан ранжиган дамларида ҳам мусиқа кўнглига таскин берганлигини тарихчилар ёзиб қолдиришган.

Оқсаройда бугун соҳибқирон руҳи кезиб юрибди. У жаннатмакон юртидаги юксалишдан мамнун, авлодлардан миннатдор.


Марҳабо Қурбонова,

халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзоси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz