ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Самарқанд Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерациясига аъзо бўлди 13.03.2019

Самарқанд Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерациясига аъзо бўлди


2012 йилда Хитой ҳукумати ташаббуси билан Пекин шаҳрида дунёнинг етакчи сайёҳлик шаҳарларининг ҳамкорлигини янада яхшилаш ва хорижий ташкилотлар ўртасида тажриба алмашинувини кучайтириш мақсадида Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси (WТCF) ташкил этилган. 

WТCF бугунги кунда 5 та қитъадаги 69 та мамлакатни қамраб олган бўлиб, 211 та аъзоси бўлган тўлиқ халқаро туризм ташкилоти ҳисобланади. Федерация таркибига 140 та шаҳар, 71 та ташкилот ва 6 та филиал киради. Шу билан бирга, федерация кетма-кет тўрт йилдан бери ITB Berlin кўргазмасининг асосий ташкилотчиларидан бири сифатида иштирок этиб келмоқда.

«ITB Berlin – 2019» халқаро туристик кўргазмасининг иккинчи кунида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси (WТCF) бош котиби ўринбосари ўртасида ўтказилган учрашувда WТCF раҳбарияти томонидан Самарқанд шаҳри федерация аъзоси бўлганлиги маълум қилиниб, бу ҳақида расмий маълумот жорий йил апрель ойида тақдим қилиниши айтилди.

2019 йилнинг сентябрь ойида Хельсинки шаҳрида WТCF’нинг навбатдаги чиқиш саммитида Самарқанд шаҳрининг ушбу федерациянинг тўлақонли аъзосига айлангани алоҳида эътироф этилади.

    


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz