ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Самарқандда “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида 3 кунлик ўқув бошланди 10.09.2019

Самарқандда “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида 3 кунлик ўқув бошланди

Мамлакатимизда кейингги уч йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва бевосита раҳбарлиги остида мамлакат ижтимоий ҳаётининг турли соҳаларида бўлгани каби, сиёсий тизимда ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилди.

Халқимиз асрлар давомида орзу қилган ҳурфикрликка, адолатга, қонун олдида тенгликка асосланган жамият қуриш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилувчи, фикрлар хилма-хиллигини таъминловчи кўппартиявийлик тизими янада мустаҳкамланди. Мамлакат аҳолиси муайян қатламларининг манфаатларини ифода этувчи ҳамда демократик сайловлар жараёнининг асосий субъекти сифатида сиёсий партиялар шаклланиши ва тараққий этишига ташкилий шароит ва ҳуқуқий замин яратилди.

Сайлов жараёнининг янада шаффоф ва ошкора ўтишини таъминлаш мақсадида жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилинди. Ушбу кодексга мувофиқ сайлов қонунчилиги янада такомиллаштирилди, қатор янги тартиб ва тамойиллар жорий этилди. Сайлов билан боғлиқ ана шу янгиликларни аҳолига етказиш ҳамда унинг юксак савияда ўтишини таъминлашда сиёсий партиялар ходимлари етарлича билим ва малакага эга бўлиши лозим.

ЎзМТДП Марказий кенгаши шу нуқтаи назардан партия ҳудудий ва маҳаллий ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг сиёсий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида жойларда “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этмоқда.

Самарқандда ҳам бугун шу мақсадда ташкил этилган ўқув бошланди.3 кун давом этадиган семинар-тренингда сайлов билан боғлиқ мавзуларда маърузалар ўқилиб, иштирокчиларга замонавий сайлов тизими, ривожланган давлатлар тажрибаси ҳақида батафсил маълумот берилиб уларнинг билим ва кўникмалари янада оширилади.



Ёлқин Оқбўтаев,
ЎзМТДП Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот котиби

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz