ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Саодат Рўзиева: “XXI аср аёли” бўлиш ўзгача ғурур ва ифтихор бағишлади 16.05.2018

Саодат Рўзиева: “XXI аср аёли” бўлиш ўзгача ғурур ва ифтихор бағишлади

ЎзМТДП Бухоро туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан «Донолик ва ташаббускорлик сиёсий етакчилик мезони» шиори остида “XXI аср аёли” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Унда партия қуйи бўғин етакчилари “Партия менинг тақдиримда” , “Партия фаолиятида ташаббусларим" ҳамда “Партия дастури ва қонунчиликка таклифлар” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Кучли билим, сиёсий саводхонлик, иқтидор ва ташаббускорлик омили саналган мазкур кўрик-танловдаги ҳар бир белгиланган шарт иштирокчилардан ўз мақсадига кўра фаоллик ва ташаббускорлик, партия ғоя, мақсад ва вазифаларини амалга ошришда етакчилик хусусиятининг устуворлигини талаб этди.

- Кўрик-танлов иштирокчилари ўз билим ва маҳоратларини намойиш этиш асносида партиянинг устувор вазифаларига алоҳида аҳамият қаратдилар, - дейди тадбир иштирокчиси Мунис Тилавова. – Албатта, бу каби танловлар хотин-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириши билан бир қаторда жамиятда ҳам муносиб ўринга эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш жоиз, ЎзМТДПнинг йирик лойиҳалари қаторидан ўрин олган мазкур Республика кўрик-танлови ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб, муносиб сиёсий етакчиларни саралайди.

Танловнинг туман босқичи етакчиларнинг муносиблик даражаси ва ҳакамларнинг холисона баҳолаш мезонларига кўра аниқланди. Унга кўра “XXI аср аёли” номига "Галаосиё овози" МФЙ қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти раиси Саодат Рўзиева муносиб деб топилди ва вилоят босқичи иштирокчисига айланди.

Саодат Рўзиева,

кўрик-танлов ғолибаси:

-Танлов ғолибаси бўлиш менга ўзгача ғурур ва ифтихор бағишлади. “XXI аср аёли” номига муносиб кўрилишнинг ўзи бир бахт эканлигини ҳис этиш кишини руҳлантираркан. Пухта тайёргарлик кўриб, танловнинг вилоят босқичида ҳам фаол иштирок этишга ҳаракат қиламан.

Якунда иштирокчилар партия туман кенгашининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Гулчеҳра Шарипова,

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz