ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


13.09.2019

Сайлов – халқ ишончининг ифодаси



Сайловлар – мамлакат ҳаётида ўзига хос жараён бўлиб, унда фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли ҳисобланади.

Халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишида муҳим аҳамият касб этади. Кундан-кун жамият ҳаётини янгилаш ва модернизациялаш, мамлакатни янада демократлаштиришда сайловларнинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Давлатимизда миллий сайлов тизимининг асосий моҳиятини конституциявий норма ташкил этади. Чунки, сайловларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлаш ҳисобланади.

Сайловларни ҳақиқий, адолатли ва қонуний ўтишининг, натижада энг муносиб номзодлар сайланишининг муҳим мезонларидан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган сайлов жараёнларига тараққий этган мамлакатларнинг сайлов амалиётлари ўрганилиб, уларнинг бой тажрибаси ҳамда сайлов қонунчилигининг илғор намуналаридан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш энг муҳим вазифадир. Бугунги кунга қадар ватанимизда сайлов жараёнларига оид бир қатор янги қонунлар қабул қилинди.

2019 йил 25 июнь куни “Ўзбекистон Ресубликасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонуни Президентимиз томонидан имзоланиб, 18-кодекс, яъни Ўзбекистон Ресубликасининг “Сайлов кодекси” қабул қилинди.

Ушбу кодекс орқали жамиятдаги энг муҳим масалалардан бири ҳисобланган сайловларнинг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди.

Йилдан-йилга фуқароларимизнинг сайлов қонунчилигидан хабардорлиги ортиб, сайловларда иштироки кучайди ва уларнинг сайлов ҳуқуқий маданияти ҳам юқори даражаларга кўтарилмоқда. Умуман олганда, сайловларга аҳолининг мунособати ўзгарди. Мамлакатимизнинг тақдирини ҳал этадиган ушбу муҳим сиёсий жараёнда аҳолимиз сиёсий фаоллиги ортиб бормоқда.


Норбобо Соатов,
ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши раиси




Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz