ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Сайлов сийлов эмас ёки номзодларга қўйилаётган талаблар хусусида 25.09.2019

Сайлов сийлов эмас ёки номзодларга қўйилаётган талаблар хусусида


Сайлов – бу ҳар бир демократик давлатнинг муҳим шарти ва узвий элементидир. Мунтазамлик тамойилига асосланиб ўтказиладиган сайловларнинг аҳамияти шундаки, бу жараёнда одамларнинг хоҳиш-иродаси, орзу-умидлари, ижтимоий кайфияти яққол намоён бўлади. Шу боис юртимизда ҳам сайловларни очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказишга Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, мустаҳқам замин яратилмоқда. Жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларнинг илк бор бевосита давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019 йил 25 июнь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ ўтказилиши, бу борадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Мамлакатимиздаги бошқа сиёсий партиялар қатори Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам сайлов жараёнида муваффақият қозониш учун бир қатор ишларни олиб бормоқда. Энг аввало партиянинг асосий дастури бўлган сайловолди Платформасини пухта ва мукаммал ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳудудларда унинг муҳокамасига бағишланган дебатлар ташкил этилди. Дебатда билдирилган таклифлар асосида партия дастури ҳамда сайловолди Платформаси янада такомиллаштирилди.

Эндиги асосий масала сайлов жараёнида партиямиз нуфузини ва шаънини муносиб ҳимоя қиладиган номзодларни танлаб олишдан иборат. Чунки бизда сайлов жараёни мажоритар усулда ўтказилишини инобатга олсак, бу ниҳоятда муҳим. Мажоритар сайлов тизимида­ қонун билан белгиланган кўп овозни олган номзод мазкур­ округ бўйича депутатликка сайланган ҳи­собланади. Кам овоз олган номзодлар учун берилган сайловчилар овози «йўқолиб­ кетади».

Сиёсий партияларнинг сайловдаги ғалабаси айнан депутатликка кўрсатилган номзодларга боғлиқ экан уларни танлашда хатоликка йўл қўймаслик лозим. Номзодни танлашда қўйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Биринчин ташқи кўринишига, иккинчидан биографиясига, учинчидан ғоясига, тўртинчидан хатти-харакатига. Экспертларнинг қайд этишича кийим, соч, аксессуарлар, парфюм, озодалик номзодга 55 % , имо-ишоралар, юриш-туриш, мулоқот, овозли бошқариш 38 %, бошқа ҳолат ва вазиятлар эса 7 % муваффақият келтирар экан. Шу ўринда номзод учун муҳим бўлган хусусиятларга ҳам тўхталиб ўтсак. Ишчанлик қобилияти, нотиқлик маҳорати, муомила маданияти, ўзини кўрсатишга мойиллик ва қўрқмаслик, низоли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, ҳамма билан ҳамкорлик ўрната олиш, мулозаматли бўлиш, бировларни ишонтириш ҳамда ўзининг ортидан эргаштира олиш қобилияти номзод учун ўта муҳим бўлган жиҳатлардир.

Шунингдек, номзоднинг имижига салбий таъсир кўрсатадиган омиллар ҳам мавжуд. Булар ҳамсуҳбатга ёки аудиторияга эътиборсизлик билан қараш, аниқ тушунча ва тасаввурнинг йўқлиги, муваффақиятсизликдан чўчиш, тортинчоқлик, ўзини сохта намоён қилиш, маъруза ёки чиқиш қилишдан қўрқиш номзодга омадсизлик келтирадиган салбий ҳолатлардир.        

        

Ёлқин Оқбўтаев,
ЎзМТДП фаоли

 

 



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz