ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Сайёр қабуллар фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда 16.05.2018

Сайёр қабуллар фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, одамларни қийнаётган муаммоларга ечим топишнинг замонавий механизм ва самарали усулларини жорий этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Давлат ва нодавлат ташкилотлари жумладан, сиёсий партиялар томонидан ташкил қилинаётган сайёр қабуллар ҳам одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши томонидан Сайхунобод туманидаги "Турон" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабул ҳам аҳоли муаммоларини бартараф этишга қаратилди.

2.jpg

Унда партия вилоят кенгаши фаоллари ва депутатлари, туман ИИБ, Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлими, туман бандликка кўмаклашиш маркази, туман тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Сайёр қабулда партия электорати вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларига ҳамда ҳудуддаги уюшмаган ёшларнинг бандлиги, саломатлигини таъминлаш даражасига алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланган муаммоларнинг аксарияти ҳамкор ташкилотлар иштирокида жойида ҳал этилди. Жойида ҳал этишнинг имкони бўлмаган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида партия фаоллари ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида "Турон" МФЙдаги бир нечта аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммоларини ўргандилар ҳамда амалий кўмак бердилар.

3.jpg

4.jpg


ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz