ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Семинар-тренинг партия фаолларининг билим, кўникма ва маҳоратларини янада оширди 17.09.2019

Семинар-тренинг партия фаолларининг билим, кўникма ва маҳоратларини янада оширди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида 3 кунлик семинар-тренинг ўтказилди.

2019 йил парламент қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгашларда бўлиб ўтадиган сайловларда самарали иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур ўқув тренингда партия вилоят кенгаши девони ҳамда барча даражадаги партия ташкилотлари ходимлари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партия фаоллари иштирок этдилар.

photo_2019-09-17_16-51-54.jpg

Семинар-тренинг давомида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, ижтимоий-иқтисодий ва қонун устуворлиги соҳадаги янгиланишлар ва уларни кенг жамоатчиликка етказиш ва сайлов жараёнида фойдаланиш тартиби ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Тренинг давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, сайлов билан боғлиқ турли жараёнларда мувофаққиятли иштирок этиш юзасидан иш олиб боришди.

photo_2019-09-17_16-51-53.jpg

- 3 кунлик семинар-тренинг давомида маърузачилар томонидан сиёсий партияларнинг сайлов компаниясидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси, самарали сайловолди дастурини ишлаб чиқиш, партия ва номзодлар имиджини шакллантиришнинг муҳим жиҳатлари, халқаро тузилмалар ва хорижий давлатлар вакилларининг юртимизда ўтказиладиган сайловлардаги иштироки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилаётган стратегик ташаббусларнинг мафкуравий моҳияти ҳақидаги билимлармизни оширдик, - дейди партия Бухоро шаҳар кенгаши етакчи мутахассиси Мунира Қурбонова.

photo_2019-09-17_16-51-56.jpg

Ўзаро савол-жавоб ва баҳс-мунозарали тарзда ўтказилган семинар-тренинг партия ташкилотлари ходимларининг билим, кўникма ва маҳоратларини янада оширишда, шунингдек, сайлов жараёнларида улардан унумли фойдаланишларида мустаҳкам замин яратди.

Семинар сўнгида партия тадбирларида фаол иштирок этган бир гуруҳ хотин-қизлар аъзоликка қабул қилиниб, гувоҳномалар топширилди.



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz