ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Сергели туманидаги янги уйларга кўчиб келаётган аҳоли муаммолари ҳал этилади 15.04.2019

Сергели туманидаги янги уйларга кўчиб келаётган аҳоли муаммолари ҳал этилади

Бугун «Миллий тикланиш» ДП фракцияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама этилди.

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 21 декабрь куни Тошкент шаҳрига ташрифи давомида берган топшириқлари ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси йиғилиши баённомасининг 42-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

Тошкент шаҳри Сергели туманида кўп қаватли уйлар қурилаётган ер майдонлари Тошкент вилояти маъмурий чегараси ҳудудида жойлашган бўлиб, ҳужжатларни расмийлаштиришда бир қатор муаммоларни вужудга келтирмоқда.

Шу жумладан, янги қуриб битказилган уйларга кўчиб келаётган шаҳар аҳолисининг доимий рўйхатга қўйишда ва квартира ҳужжатларининг расмийлаштиришда дуч келинаётган муаммолар аҳолининг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Лойиҳани ишлаб чиқишнинг асосий мақсади Тошкент шаҳри Сергели тумани маъмурий ҳудудида яшайдиган аҳолига қулай шароитлар яратиш ҳамда туманнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш ҳисобланади.

Мазкур ҳудуднинг Тошкент шаҳар тасарруфига ўтказилиши Сергели тумани маъмурий ҳудудида яшайдиган аҳолига қулай шароитлар яратади. Янги қуриб битказилган уйларга кўчиб келаётган шаҳар аҳолисининг доимий рўйхатга қўйиш ва квартира ҳужжатларининг расмийлаштириш, автомобил йўллардан фойдаланиш, уй-жой комплекслари, ижтимоий ва маданий - маиший мақсаддаги объектлар, мухандислик коммуникацияларини комплекс қуришни янада ривожлантириш учун қулай шароит яратиш, ҳудудларни мақбуллаштириш натижасида барча ресурслардан оқилона фойдаланиш, бошқарув ҳаражатларини камайтириш имконини беради.

 

Азамат Пардаев,
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz