ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Шавкат Мирзиёев: миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари дадил одимламоқдамиз 19.11.2018

Шавкат Мирзиёев: миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари дадил одимламоқдамиз


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида шу йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Кўпчилик қатори мен ҳам давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида иштирок этдим. Мажлисда Президентимиз томонидан билдирилган фикр мулоҳазаларни диққат-эътибор ва ҳис ҳаяжон билан тинглар эканман, кўнглимдан ҳақиқатга тик боқиб яшашни, адолатпарварликни, меҳр-оқибатни, ўзаро дўстлик ва биродарлик, бағрикенгликни Президентимиздан ўрганиш керак, деган фикрлар ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг маърузасида қайси соҳа тилга олинмасин, албатта кенг таҳлил, муаммолар, уларни ҳал қилиш йўллари ва аниқ вазифалар белгилаб берилиши билан диққат-эътиборни тортди.

Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жамиятнинг барча соҳалари қаторида маънавий-маърифий соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса, бой тарихимиз, миллий қадриятларимиз, урф одатларимизни тиклашга катта эътибор берилмоқда. Мажлисда давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида «миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» дадил одимлаётганимиз юксак мамнуният билан таъкидланди.

Айниқса, бевосита партиямиз мақсад ва вазифалари билан ҳамоҳанг бўлган ҳунармандчиликни ривожлантириш тўғрисида билдирган фикрлари, давлатимиз раҳбарининг ушбу соҳага қаратаётган эътибори биз партия вакиллари ва депутатларга ўзига хос топшириқ бўлди десам янглишмаган бўламан. Чунки, партиямиз сайловолди Дастурида ҳам миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш масаласи алоҳида белгилаб ўтилган. Қолаверса, Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар самарасида уларнинг сони йил бошидаги 460 тадан 1 минг 480 нафарга кўпайганини алоҳида таъкидлади.

Партиямиз сайловолди Платформасида таъкидланганидек, Ўзбекистон бой тарихга ва нодир маданий-тарихий меросга эга. Буларнинг ҳаммаси мамлакатимизда улкан салоҳияти ҳозирча тўлиқ ишга солинмаган туризм индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантириш имконини беради. Президентимиз айни масала бўйича ҳам Қорақалпоғистонда туризмни ривожлантириш зарурлиги, бунинг учун ҳудудда катта имкониятлар мавжудлигини мисоллар билан келтириб ўтди. Дарҳақиқат, Қорақалпоғистон ўзининг ажойиб табиати, бой маданий мерос объектлари билан иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлган туримзни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларга эга.

Фахр билан айт оламанки, Президентимизнинг ташрифи халқимизни бахт-саодатнинг ойдин йўлига чорлаб, келажакка бўлган юксак ишончини янада мустаҳкамлади. Биз ҳар биримиз Ватанимизни Президентимиздай ардоқлаб севиб, унинг янада ривожланиши учун фидокорона меҳнат қилмоғимиз даркор.

Ана шундай муҳим вазифалар ижросини таъминлашда партиямиз ташкилотлари ва депутатларимиз ҳам ўз ҳиссасини қўшиши, ҳар қачонгиданда фаол ва ташаббускор бўлиши талаб этилади!

 

Тажибай Романов,

“Миллий тикланиш” демократик партиясининг

Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz