ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Шуҳрат ТЎХТАБОЕВ: Қалам аҳлига кўрсатилган рағбат ва эҳтиромнинг ҳуқуқий асоси 12.08.2017

Шуҳрат ТЎХТАБОЕВ: Қалам аҳлига кўрсатилган рағбат ва эҳтиромнинг ҳуқуқий асоси

Бугунги глобаллашув жараёнида дунёда, мамлакатимизда бўлаётган воқеа ва ходисаларни холис етказишда, шунингдек, Миллий ахборот маконини шакллантириш ва ривожлантириш борасида оммавий ахборот воситаларининг, айниқса журналистларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.

Шу сабабли, мамлакатимизда журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш, ижтимоий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилган.

Энг аввало, журналистларнинг касбий фаолиятининг ҳуқуқий мезонлари яратилиб, бу борада норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди.

Шунингдек, соҳада ижод қилаётган журналистларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни белгиланиб, мамлакат миқёсида кенг нишонланиб келинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, журналистларга ижодий-услубий кўрсатма бериш, уларнинг профессионал малакасини ошириш мақсадида ташкил қилинган Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан ҳам ўтган давр мобайнида муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида “Олтин қалам” кўрик танловини ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келиниши, журналистларнинг ижодини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазкур уюшманинг журналистларга амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолиятини янада кенгайтиришга имконият яратиб беради.

Хусусан, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ходимларини меҳнатига ҳақ тўлашнинг ҳамда Республика Миллий матбуот марказининг моддий-техник базасини ривожлантиришнинг молиялаштириш асосини белгиланиши, уюшмани бино билан таъминланиши келажакда соҳада фаолият юритаётган ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳоратини замон талаблари даражасида ошириб бориш, умуман бу борадаги ишларнинг самарасини оширишга хизмат қилади.

Айниқса, эҳтиёжманд ва фаол журналистларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ёки ер участкалари билан таъминланиши журналистларнинг моддий жиҳатдан рағбатлантиришнинг амалий ифодаси бўлиб, уларни янада фаол ижод қилишга ундайди.

Яна бир муҳим жиҳат, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида журналистика соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ҳамда “Журналистнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига оммавий ахборот воситалари томонидан жамоатчилик назоратини (журналистик текшируви) амалга ошириш тартиби ва журналистнинг эркин фаолият юритиши учун қўшимча кафолатлар назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланган. Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан юқоридаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳалари тайёрланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларини аҳолига етказишда кўприк вазифасини бажарувчи фидокор касб эгалари бўлмиш журналистларга яратилаётган имкониятлар, матбуот ва сўз эркинлигини янада ривож топишига, пировардида фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.

Шуҳрат ТЎХТАБАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
Ахборот ва коммуникация технологиялари
масалалари қўмитаси,
ЎзМТДП фракцияси аъзоси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz