ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Шукроналик” тадбирларида: ЎзМТДП фаоллари ҳам муносиб иштирок этди 14.09.2018

“Шукроналик” тадбирларида: ЎзМТДП фаоллари ҳам муносиб иштирок этди

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтимизнинг барча маҳалласида “Шукроналик” шиори остида маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирларини ўтказди. Мазкур тадбирларни мазмунли ва самарали ташкил этишда ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари ҳам фаол иштирок этди.  

Бугунги кунда “Обод маҳалла” дастури ҳудудларнинг қиёфасини тубдан ўзгартириш, уларни янада кўркам ва файзли қилишда, турар жойлар, даҳа ва мавзеларини ободонлаштиришда, бунёдкорлик ишларини замон руҳига монанд олиб боришда муҳим ўрин тутаётир. Дастур доирасида янги гузарлар, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, кутубхоналар ва савдо шохобчалари барпо этилмоқда.

Ватанимизда истиқлол шукуҳи давом этаётган бир пайтда ташкил этилган ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — ҳамшаҳарларимизни тинч-осойишта, тўкин ва фаровон кунларимизнинг қадрига етишга чорлаш, ёруғ кунларимиз учун шукроналик, фахр-ифтихор туйғуларини янада кучайтиришдан иборат.

Шайхонтоҳур туманидаги Ҳувайдо маҳалласида ҳам халқ депутатлари туман кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Дилшод Исомиддинов ташаббуси билан “Шукроналик” тадбири бўлиб ўтди.

— Жонажон Ўзбекистонимизнинг ҳар бир гўшасида олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини кўриб, беихтиёр инсон қалбида фахр ва ифтихор туйғуси жўш уради, — дейди “Ҳувайдо” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Илҳом Асадов. — Бизнинг маҳалламизда ҳам замонавий болалар майдончаси, спорт майдонлари барпо қилинди. Бундай бунёдкорлик ишлари замирида юртдошларимизнинг фидокорона меҳнатлари ётибди. Барчамиз юрт равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларга қўлимиздан келганича ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Шукроналик, эртанги кунга умид ва ишонч ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиши лозим.

Тадбир доирасида Ҳувайдо, Бўстон, Ўзбекистон ҳамда Чақар маҳаллаларида истиқомат қилувчи 11-13 ёшли болалар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди. Қизғин ўтган ушбу мусобақада Ҳувайдо маҳалласи ёшларининг қўли баланд келди ва ғолиблар рағбатлантирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

“Шукроналик” тадбирида ЎзМТДП фаоллари юртимизда кечаётган шиддатли ислоҳотларнинг, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маҳалла аҳлига атрофлича тушунча берди.


У. ЭРГАШАЛИЕВА,
“Milliy tiklanish” мухбири


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz