ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Сирдарёлик ёшлар энергетик ичимликлар истеъмолига қарши 13.06.2018

Сирдарёлик ёшлар энергетик ичимликлар истеъмолига қарши

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг сайловолди Платформасида маънавий-маърифий соҳалардаги вазифалардан бири сифатида жисмонан соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш белгиланган.

ЎзМТДП Гулистон шаҳар кенгаши томонидан “Биз энергетик ичимликларни истеъмол қилишга қаршимиз”  мавзуида ёшлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Партия фаоллари Гулистон мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари билан мавзу юзасидан эркин мулоқат ўтказиб, уларни энергетик ичимликларга бўлган мунособати, фикри ва қарашлари билан қизиқдилар. Энергетик ичимликларни инсон организмига таъсири, уларнинг таркибидаги компонентлари қанчалик хавфлилиги, меъёридан ортиқ истеъмол қилиниши инсон соламатлиги учун жиддий акс таъсирлар кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

546546.jpg

Қувват берувчи ичимлик деб аталса-да, аслида улар ҳеч қандай қўшимча қувват бермайди. Аксинча, улар инсон танасидаги захира қувватнинг ишга тушишини таъминлаб, инсонни бир муддат тетиклаштиради, холос. Энергетик ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш танадаги захира қувват манбалари етишмаслигига олиб келади. Бир муддат қувват ҳадя этиш орқали одамнинг қувват захираси бўшаб қолади. Бу кейинчалик асаб тизими ишдан чиқиши, модда алмашинуви бузилиши, ҳолдан тойиш, ухлолмаслик, депрессия ҳолатларини келтириб чиқаради. Айниқса, ёш, ўсиб келаётган организм учун жиддий зарар етказиши қайд  этилди.

Шунингдек, давра суҳбатида ўқувчи-ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.


ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz