" /> ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ
ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Сиёсий ирода мавжуд, аммо сиёсий журъат етишмаяпти 06.07.2019

Сиёсий ирода мавжуд, аммо сиёсий журъат етишмаяпти


Бугун “Пойтахт” бизнес-марказида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбадаги XVI Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2019 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ва иккинчи ярим йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари, жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича Йўл харитаси ҳамда партиянинг навбатдаги Cъездини чақириш, партия ҳудудий ва маҳаллий кенгашларининг навбатдан ташқари Конференцияларини ўтказиш каби масалалар муҳокама этилди.

Йиғилишда партия Марказий кенгаши раиси Алишер Кадиров сўзга чиқиб, партия олдида турган устувор вазифаларга эътибор қаратди.

photo_2019-07-06_15-49-34.jpg

- Барчамизга маълумки, жорий йил партиямиз учун улкан синов, астойдил меҳнат, изчил изланиш ва доимий ҳаракат йили. Чунки, олдимизда сайлов жараёни ва кампанияси турибди. Келгуси партиявий устувор вазифалар ҳақида гапирганимизда, фаолиятимизнинг асосини сайловда муваффаққиятли иштирок этишни таъминлашга қаратилган ишлар ташкил қилишини ҳар биримиз доимий равишда ёдда сақлашимиз зарур. Шундан келиб чиққан ҳолда, бугун сизлар билан иккита муҳим ҳужжатни қабул қиламиз, - деди партия етакчиси.  - Биринчиси, Ўзбекистон “Мииллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар Дастури. Иккинчиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Корақолпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенашларига сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича партия фаолиятини ривожлантириш, ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан Йўл харитасидир.

photo_2019-07-06_15-48-29.jpg

Йўл харитасига асосан, партия Марказий ва ҳудудий кенгашларида сайлов штаблари тузилади. Партиянинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси тайёрланади. Шунингдек, партия Марказий кенгаши ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, ҳудудий партия ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича Чора-тадбирлар кўрилади. Партиянинг ахборот-таҳлил фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида партия Марказий кенгаш ҳузурида партия фаолиятини, сайловолди Платформасида белгиланган вазифаларни ижросини таҳлил қилиб борадиган, стратегик мақсадлар ва режаларини ишлаб чиқиш бўйича кенгайтирилган таркибдаги Экспертлар кенгаши ва партия ходимлари ва депутатларининг билимлари, кўникмалари ҳамда тажрибаларини доимий ошириб бориш мақсадида ўқув марказ ташкил этилади.

Пленумда партия Марказий кенгаши раиси ўринбосарлари ҳам сўзга чиқиб, ўз йўналишларида ҳудудий партия ташкилотлари ва депутатлик корпусининг ҳисобот давридаги фаолиятини танқидий-таҳлил қилган ҳолда, келгусидаги вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

photo_2019-07-06_15-48-43.jpg

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги партия Марказий кенгашининг Пленуми музокараларга, конструктив таклифларга бой, танқидий-таҳлилий руҳда ўтди.

Пленум кун тартибида партия фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди. Барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Пленумда музокара учун сўзга чиққан партия фаолларининг фикр-мулоҳазаларини навбатдаги мақолаларимизда ёритиб борамиз.

photo_2019-07-06_15-48-12.jpg

 

Бизни кузатишда давом этинг!

 



ЎзМТДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz