ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Сиёсий ўқувлар партия ходимларининг тафаккурини кенгайтиришга хизмат қилмоқда 09.09.2019

Сиёсий ўқувлар партия ходимларининг тафаккурини кенгайтиришга хизмат қилмоқда


Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Маълумки, сайловлар – мамлакат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи сиёсий жараён ҳисобланади. Давлатнинг нечоғли демократик принципларга амал қилаётганлигини кўрсатувчи мезон ҳам сайловдир. Шу боис, мамлакатимизда жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларнинг ҳар қачонгидан ҳам очиқ, ошкора ва шаффоф ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси янада такомиллаштирилди ва бу борадаги ислоҳотлар чуқурлаштирилди. Янгидан такомиллашган Сайлов кодексидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда унинг юксак савияда ўтишини таъминлашда ўз номзодларини илгари суриб, муваффақият қозонишга интилаётган сиёсий партия ходимларини етарлича билим ва малакага эга бўлишлари учун семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Cеминар-тренингда сиёсий партияларнинг сайлов компаниясидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, партия ва номзодлар имижини шакллантириш йўллари ҳамда усуллари хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга пухта ҳозирлик кўриш, номзодлар олдида турган вазифалар, сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини самарали олиб бориш ва сайловда муваффақият қозониш йўлларини изчил таҳлил қилиш, сайлов жараёнларини янада демократлаштиришда ЎзМТДПнинг ролини ошириш, сайлов жараёнларида партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш, сайлов жараёнларида ЎзМТДПнинг олдида турган мақсад ва вазифаларини белгилаб олиш мазкур семинарнинг мазмун-моҳиятини ташкил этди.

 

Шахноза Қаххорзода,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши
матбуот котиби

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz