ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Солиқ ислоҳотларини аҳоли орасида тарғиб этишда партия депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар 12.07.2019

Солиқ ислоҳотларини аҳоли орасида тарғиб этишда партия депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар


Хабарингиз бор, 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда солиқ ислоҳотлари натижалари таҳлил қилиниб, янги вазифалар белгилаб берилди.

Унда қарийб бир йил муқаддам қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида” ги Президент фармони ижроси муҳокама қилинди. Мазкур концепцияни амалда қўллаш натижасида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб ўтилди.

Давлат бюджети тушумларини тизимли ташкил этиш ва тартибга солиш мақсадида жорий йилнинг 27 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги яна бир фармони қабул қилинди. Бу муҳим ҳужжат янги солиқ ислоҳотларининг иккинчи босқичини бошлаб берди. Фармонга мувофиқ, айни пайтда қўлланилаётган қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2019 йил 1 октябрдан бошлаб бекор қилинади. Бундан асосий мақсад – ички бозорда барча тадбиркорлар учун бир хил шароит яратиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришдан иборат. 

Шунингдек, видеоселекторда энергия ресурслари тарифларини оптималлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, давлатимиз раҳбари бу йўналишдаги ишларни янада яхшилаш мақсадида тегишли тармоқларни модернизация қилиш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш ва харажатларни оптималлаштириш лозимлигига эътибор қаратди.

Мутахассислар ва жамоатчилик вакиллари фикрларини инобатга олиб, аҳоли учун тарифларни кескин оширмасдан, инфляция даражасига яқин миқдорда ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.

Жойларда ўтказиладиган йиғилишларда солиқ ислоҳотларини тарғиб қилиш, тарифларни тартибга солиш бўйича таклиф этилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига тўлиқ етказиш бўйича Республика ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек, маҳаллий кенгашлар депутатлари, иқтисодиёт ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари мутасаддиларига топшириқлар берди.

photo_2019-07-11_16-47-00.jpg

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Гулнора Жўраева Самарқанд шаҳридаги Мотрид маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашув ўтказди. Гулобод, Хумо, Мотрид маҳаллалари фуқаролари   иштирок этган учрашувда депутат солиқ ва энергия ресурслари тарифларини тартибга солиш бўйича таклиф этилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тўплаганларга атрофлича етказиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарди.

 


ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати

 

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz