ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Сохта табиблар фаолиятига чек қўйилади 15.04.2019

Сохта табиблар фаолиятига чек қўйилади

Мамлакатимизда халқ табобати хизматини қонунийлаштириш мақсадида “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг кўламли янгиланиш ва ривожланиш босқичлари, татбиқ этилаётган мақсадли дастурлар билан бир қаторда, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган халқ табобатини ривожлантириш, уни ҳуқуқий томондан мустаҳкамлаш мақсадида қонунчилик тизимини шакллантириш долзарб масаладир.

Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган шахсларга ёки табиблар томонидан кўрсатилаётган хизматлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита дахлдор ижтимоий масала бўлганлиги боис улар фаолиятини қонун доирасида тартибга солиш, уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан бири ҳисобланади.

Халқимиз соғлиғини асрашда замонавий шифокорлар билан бир қаторда табибларга ҳам мурожаат қилиб, айрим ҳолларда ижобий натижаларга эришилаётганлиги сир эмас.

Шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида табиблар бўйича бирор бир меъёрий ҳужжат рўйхатга олинмаган. Шу сабабли ҳозирги кунда табиблар фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқароларнинг даромадлари солиққа тортилмасдан келинмоқда.

Энг асосийси, халқ табобати фаолиятининг мувофиқлаштирилмаслиги ва назорат қилинмаслиги сабабли ҳамда айрим табиблар томонидан сифатсиз хизматлар кўрсатилиши натижасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат Олий суд томонидан 2010-2017 йилларда табиблар хизматларидан фойдаланувчи аҳолининг ҳуқуқлари бузулиши билан боғлиқ бўлган 1529 та иш кўриб чиқилганлиги ҳам тасдиқлаб турибди.

Шунингдек, ҳуқуқий базанинг ривожланмаганлиги халқ табобати соҳасида халқ томонидан эътироф этилган, танилган табибларнинг қонун доирасида фаолият олиб боришларига ҳам ноқулайликлар ва турли муаммолар туғдирмоқда.

Юқорида келтирилган муаммоларни бартараф этиш ҳамда табиблар фаолиятини тартибга солиш мақсадида “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар яъни табиблар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган хизмат кўрсатиш ҳажми ва тартибига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этишдир. Шунингдек, табиблар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосаси асосида халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Зумрат Бекатова,
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz