ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Султон Увайс Қараний қадамжоси реставрация жараёнида 10.10.2018

Султон Увайс Қараний қадамжоси реставрация жараёнида

Ҳудудлардаги мавжуд маданий меърос объектларини тўлиқ хатловдан ўтказаётган ЎзМТДП Наманган вилояти кенгашининг вакиллари ва депутатлари ҳамда тегишли ташкилотлар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ  “Балиқли кўл” зиёратгоҳи ва унинг атрофидаги мақбаралар ҳамда булоқларни ўрганиб чиқдилар.

Объектнинг тавсифи ҳақида суруштирув ишлари олиб борган ишчи гуруҳимиз, вилоят ўлкани ўрганиш музейи илмий ходими, тарихчи экспедитор Латифа Аҳмадалиева томонидан жамланган ва илмий асосланган маълумотларга таянди.

- Тарихий манбалар ва айрим ривоятларга кўра, Ямандаги Қаран қишлоғида Муродий қабиласининг чорвадор оиласида туғилиб вояга етаётган Султон Увайс Қараний мусулмон аҳлининг пайғамбари саналмиш Муҳаммад (с.а.в)нинг замондошлари ва ғойибона содиқ дўсти бўлган, - дейди олима Латифа Аҳмадалиева. - Онаси билан ёлғиз яшовчи Султон Увайс кунларнинг бирида ажойиб туш кўради: унда Муҳаммад (с.а.в) “Эй Увайс, сен энди онангни туяга миндириб, Турон сари йўл ол. Ўша ерда Бўспи тоғи бор, унинг ёнбағирларида туя боқиш билан машғул бўл”,- дейдилар. Эртаси куниёқ тушидаги амрга итоат этиб, йўлга чиққан Қараний жуда кўп қийинчилиқлар билан кимсасиз саҳрога-гиёҳсиз ва томчи сувсиз масканга етиб келади. Йўл азобидан хориган онаси Биби Наима шу жойда-Бўспи тоғи этакларида вафот этади. Хатто жасадни ювиш учун сув тополмаган Увайс Аллоҳга “Сув бергин!”-дея нола қилади. Унга жавобан “Ҳассангни ерга ур!”, - деган буйруқ келади. Увайс қўлидаги ҳассани ерга санчганида қизиб турган тупроқдан сув отилиб чиқади ва у шу сувда онасининг жасадини ювиб,  булоқ тепасига дафн қилади. Онасини ёлғиз ташлаб кетмаслик учун ўзи ҳам бир умр шу ерда яшаб, фақирона ҳаёт кечиради, турли илмларни эгаллаб, авлиёлик даражасига эришади.

Чортоқ тумани Балиқкўл қишлоғидаги мазкур зиёратгоҳ XII-XIII асрларга тегишли бўлиб, турли даврларда таъмирлаш ишлари олиб борилган.

gdfgdg.jpg

Умумий ер майдони 225 кв.м.ни ташкил этадиган ушбу зиёратгоҳда айни кунларда реставрация ишлари олиб борилмоқда.

“Балиқли кўл” зиёратгоҳи атрофида “Султон Увайс Қараний” мақбарасидан ташқари “Биби Наима она” мақбараси  ва хафтанинг ҳар жума куни тонгда сут рангига кирувчи “Сутли булоқ”(“Сирли булоқ” деб ҳам юритилади) зиёратгоҳлари ҳам мавжуд.

Айни кунларда зиёратгоҳда ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этади.

Дилноза Азизова,

ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz