ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Сурия: Кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилоти экспертлари текширишмоқда 16.04.2018

Сурия: Кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилоти экспертлари текширишмоқда

АҚШ ва иттифоқчилар томонидан Сурия ҳудудида амалга оширилган зарбалардан бир неча соат ўтиб Кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилоти мутахассислари Дамашққа етиб борганди. Еuronewsнинг хабар беришича, улар ҳудудда кимёвий қурол қўлланилганми йўқми аниқлашмоқда.
Бир қатор давлатлар 7 апрель куни Думада кимёвий қурол қўлланилганини таъкидлаб келишмоқда. Сурия расмийлари эса бу айбловларни инкор этди.

Шанба куни бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғинида Сурияга амалга оширилган ракета зарбалари қораланди. ТАССнинг хабар беришича, Россия Федерацияси ушбу мажлисга АҚШ ва унинг иттифоқдошларининг Сурияга берган зарбасини қораловчи ва бу каби амалиётларни тўхтатишга чақирувчи резолюция лойиҳасини киритган. Бироқ бу резолюция рад этилган. ОАВ хабарларида Резолюция лойиҳасини учта мамлакат қўллаб-қувватлагани айтилмоқда. Булар Россия, Боливия ва Хитой. 8 та мамлакат, шу жумладан АҚШ, Буюк Британия ва Франция унга қарши овоз беришди. Тўртта мамлакат эса бетараф қолишган. 

Айни дамда АҚШ, Буюк Британия ва Франция БМТ Хавфсизлик кенгашига Сурия Араб республикасида кимёвий қурол қўллангани бўйича текширувлар ўтказишни талаб қилувчи янги резолюция лойиҳасини киритишган. Liberation тарқатган хабарда қайд этилишича, бу лойиҳада «гуманитар ёрдамларни етказиб беришга тўсқинлк қилмаслик, шунингдек, расмий Дамашқдан Бирлашган миллатлар ташкилоти шафеълигида ўтадиган тинч музокараларда иштирок этиш» кабилар сўралган. Ушбу ҳужжат 2401 рақамли резолюцияга амал қилишга ва Сурияда ўт очишга чек қўйишга чақиради.

РИА Новостининг хабар беришича, Сурия етакчиси Башар Асад Россия парламенти билан учрашувда мамлакат иқтисодиётини тиклашга $400 млрд ва камида 10-15 йил кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрелга ўтар кечаси АҚШ, Буюк Британия ва Франция Суриядаги бир неча нишонга авиазарбалар берди. Иттифоқчиларнинг таъкидлашларича, зарбалар Сурияда кимёвий қурол ишлаб чиқариш дастуридаиштирок этган объектларга қарши қаратилган. Улар бу амалиётларни Суриянинг Дума шаҳрида ҳукумат кучлари томонидан кимёвий қурол воситасида ҳужум амалга оширилгани, бунинг оқибатида 70 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларга жавоб бўлди, деб ҳисоблашмоқда. 

ЎзА

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz