ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ

Тараққиётимиз  кафолати 07.12.2017

Тараққиётимиз кафолати

Ватан тақдирига даҳлдорлик туйғуси билан яшовчи, мамлакат тараққиёти учун жон куйдирувчи ҳар бир фуқаро ҳаётимиз қомуси бўлган Конституциямизни чуқур ўрганиши лозим.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўз олдига аҳолининг турли қатламларида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш вазифасини қўяр экан ўзининг бу юзадан ўтказаётган маърифий тадбирларида Конституциямизнинг мамлакатимиз келажаги учун аҳамиятини халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгига сингдиришга катта эътибор қаратмоқда.

Партия Хоразм вилоят кенгаши томонидан Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Конституция –милллий тараққиётимизнинг ҳуқуқий асоси” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида шу тўғрисида атрофлича сўз борди.

Унда Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига ЎзМТДП дан сайланган депутатлар, ЎзМТДП шаҳар ва туман кенгашлари раислари, партия фаоллари иштирок этдилар.

– Конституциямизнинг биргина муқаддимасининг ўзида қанчалик катта маъно мужассам, -деди давра суҳбатини кириш сўзи билан очар экан партия вилоят кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси Ражаббой Рўзметов. – Муқаддимада Конституцияни қабул қилишдан мақсад чуқур очиб берилар экан, унинг ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда қабул қилинганлиги эътироф этилади. Яъни ушбу ҳужжат мамлакатнинг бугуни ва эртасини белгилаб бериши аён бўлади.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, мустақиллик йилларида Ўзбекистон собиқ Иттифоқнинг хомашё етказиб берувчи, қолоқ республикасидан оламшумул ислоҳотларни амалга ошириши натижасида жаҳон саҳнасида юксак салоҳиятга эга бўла олган давлат сифатида қад ростлагани ўзбек халқининг катта ютуғидир.

Шунингдек, давра суҳбатида маърузачилар Конституциямиз ўзбек халқи тарихининг кўп асрлик ҳуқуқий анъаналари ва жаҳон тажрибасининг энг илғор жиҳатларини, энг мақбул принципларини ўзида мужассамлаштирганлиги ва амалда тўла намоён этаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Давра суҳбати якунида яқинда партия сафига қабул қилинган бир гуруҳ ёшларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Қудрат Холмуратов,

Халқ депутатлари Янгибозор туман кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи раҳбари:

– Конституциямиз инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ғоясини ўзида тўла мужассам этади. Шу боисдан ҳам унда акс этган давлат суверенитети ва халқ хокимиятчилиги, ҳокимиятни ташкил этиш, давлат билан шахс, жамият билан инсон ўртасидаги муносабатларнинг барчаси ушбу ғоядан келиб чиқиб тартибга солинади.

Алишер Раҳмонов,

ЎзМТДП Хоразм вилоят

кенгаши етакчи мутахассиси

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:

© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz