ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Тараққиётнинг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади 15.04.2019

Тараққиётнинг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

Бугун «Миллий тикланиш» ДП фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни партия фракцияси раҳбари С.Отамуратов бошқарди. Унда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ҳамда Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилди.

Дастлаб, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 8 апрелдаги «Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармойиши кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, глобаллашув жараёнининг шиддат билан тус олиши оқибатида ўсиб келаётган ёшлар орасида турли ёт ғояларнинг шаклланишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мамлакатимизда рўй бераётган янгиланиш суръатларидан ортда қолмоқда, шунингдек, дунёда юз бераётган мураккаб мафкуравий ва геосиёсий жараёнларни англаш даражасининг етарлича шакилланмагани одам савдоси, экстремизм, «оммавий маданият» ва наркобизнес каби таҳдидларга қарши курашишда миллий ғоя омилидан фойдаланиш имкониятини бермаяпти.

- Мазкур Фармойиш орқали соҳадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича «Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси»ни 3 ой муддатда ишлаб чиқиш белгилаб берилган ҳамда Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари сифатида «Мамлакатимизни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси – замонавий Ўзбекистоннинг миллий ғояси» тамойилини жорий қилиш ва шу мавзуда адабиётлар яратиш, миллий ғояни ривожлантириш борасида илмий изланишлар олиб бориш ва бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларининг сифатини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар ҳузурида соҳа мутахассислари, миллий ғоя ўқитувчилари ва тарғиботчилари малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш марказини ташкил этиш назарда тутилган – деди С.Отамуратов.

Йиғилишда, фракция аъзолари миллий ғояни кенг тарғиб этишда таълим тарбия ишларининг сифати ва самарадорлигини таъминлаш эзгу мақсадларимизга эришишда ўрни беқиёслигини ва миллий ғояни тарғибот-ташвиқоти «Миллий тикланиш» ДП ва фракциясининг асосий вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтишди.


Шунингдек, «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси фракция аъзоларининг диққат марказида бўлди.

Шуҳрат Тўхтабоев,
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоси:

- Мазкур қонун лойиҳаси давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосини белгилаш билан биргаликда, давлат-хусусий шериклик билан боғлиқ қоида ва жараёнлар, институционал тизимини тартибга солади ва қўлланилиши мумкин бўлган принциплар ва давлат-хусусий шериклик билан боғлиқ бошқа масалаларни белгилаб беради.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асоси ва халқаро амалиётга мувофиқ, давлат-хусусий шериклик бўйича лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ягона қоида ва жараёнларни таъминлашга ва чет-эл инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро тажриба асосида лойиҳаларни амалга оширишга имкон беради. Бундан ташқари, қонун лойиҳаси қўшимча иш ўрин яратилишига, давлат-хусусий шериклик жараёнларига жалб қилинадиган соҳаларда мутахассисларнинг савия даражасини оширишга олиб келади.

Шундан сўнг, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қизғин муҳокама этилди.

Зумрат Бекатова,
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоси:

 - Айтиш жоиз, партия фракциясининг 2019 йилга мўлжалланган Иш режасида халқ табобати соҳасидаги фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш назарда тутилган. Халқимиз соғлиғини асрашда замонавий шифокорлар билан бир қаторда табибларга ҳам мурожаат қилиб, айрим ҳолларда ижобий натижаларга эришаётганлиги сир эмас. Аммо, халқ табобати фаолиятининг мувофиқлаштирилмаслиги ва назорат қилинмаслиги сабабли ҳамда айрим табиблар томонидан сифатсиз хизматлар кўрсатилиши натижасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат Олий суд томонидан 2010-2017 йилларда табиблар хизматларидан фойдаланувчи аҳолининг ҳуқуқлари бузулиши билан боғлиқ бўлган 1 529 та иш кўриб чиқилганлиги ҳам тасдиқлаб турибди.

Мазкур қонун лойиҳаси халқ табобати соҳасини тартибга солувчи қонунчиликни шакллантиришга асос бўлиши, халқ табобати усулида хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тиббий фаолиятни лицензиялаш учун белгиланган тартибда тиббий таълим маълумоти мавжудлиги талабидан ташқари амалга оширилишига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган хизмат кўрсатиш ҳажми ва тартибига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатилишига, табиблар томонидан кўрсатилаётган хизматларни санитария қоида ва нормаларига мувофиқ амалга оширилишига, шунингдек, соҳта табиблар фаолитига чек қўйилишига, табиблар томонидан кўрсатилган хизматлар учун солиқ тўлашларига олиб келади.

Йиғилишда шунингдек, бошқа қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

ЎзМТДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz