ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Тарихи тарихларда қолган тепаликлар 28.09.2018

Тарихи тарихларда қолган тепаликлар

Жиззах вилоятининг Бахмал тумани ўзининг сўлим табиати билан бир қаторда бой тарихга эга эканлиги билан ҳам алоҳида ўринга эгадир. Зиёратгоҳлар, тепаликлар ва ғорлар – бу Бахмалнинг янада кўп йиллик сирли тарихга эга эканлигини кўрсатади.

"Сигиртепа" тепалиги V-VII асрларга мансуб бўлиб, бу тепаликдан ҳарбий мақсадларда фойдаланилган. Тепалик ҳарбий разведка сифатида аскарларнинг асосий майдони бўлган. Бостириб келаётган душманни билиш мақсадида тепаликларда махсус разветка қисмлари жойлаштирилган ва биринчи мудофаа вазифасини ўтаган.

"Азлартепа" тепалиги ҳам Бахмал тарихида муҳим ўрин тутади. V-VIII асрларга оид ушбу тепаликдан турли диний амалларни бажариш мақсадида фойдаланилган.

- "Сигиртепа" ва "Азлартепа" тепаликларини ўрганиш жараёнида аҳолининг ўз тарихига қанчалик беписандлик билан муносабатда бўлаётганининг гувоҳи бўлдик. Бу тепаликлар ҳақида ҳудудда яшовчилар деярли маълумотларга эга эмас, ҳатто ёш авлод вакиллари бу тепаликларнинг қанақа жойлигини ҳам билишмас экан. Улар тўғрисида фақатгина айрим тадқиқотчилар фикри орқали қисқа маълумотларга эга бўлдик” – дейди партия туман кенгаши раиси У.Алматов.

Тарихий тепаликларнинг эътиборсиз ва қаровсиз қолаётганлиги, Бахмал тарихиниг бу тепаликлар билан боғлиқ қисмларининг инсонлар ёдидан унут бўлишига олиб келмоқда.

Ха! Бу тарих бизники, уни асраб-авайлаш, тўлиқ ўрганган ҳолда, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиб бериш барчамизнинг бурчимиздир!

Ўрганишлар давом этмоқда.

                                                                                 Д.Файзуллаева

ЎзМТДП Бахмал туман кенгаши етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz