ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Тиббиёт тизимидаги муаммолар ўрганилмоқда 13.09.2017

Тиббиёт тизимидаги муаммолар ўрганилмоқда

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демокартик партияси Марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Сарвар Отамуратов, партия фракцияси аъзолари билан биргаликда тиббиёт соҳасидаги мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Чиноз ва Янгийўл туманларидаги тиббиёт муассасаларини ўрганди.

Чиноз тумани марказий шифохонаси, кўптармоқли марказий поликлиника, 60, 61-қишлоқ оилавий поликлиникалари туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ж. Джўраев иштирокида ўрганилганда бир қанча муаммолар аниқланди.

IMG_4542.JPG

Депутатлар ўрганишлар давомида туман марказий шифохона биносининг айрим жойларида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганига гувоҳ бўлди. Марказий шифохона биноси 2-қаватли бўлиб, 1965 йилда қурилган, бино шўрлангани боис, деворлар йиллар давомида жорий таъмирланишига қарамасдан, нураб бормоқда.

Болалар бўлими биноси 1984 йилда қурилган, 2-қаватли бино мукаммал таъмирга муҳтож. Худди шундай 1-қаватли ёрдамчи бинолар (ошхона, кир ювиш бўлими, омборхона, тозалаш иншооти) 1965 йилда қурилган ушбу бино ҳам мукаммал таъмирталаб. Шифохонанинг болалар бўлимини техник ходимлар ўзлари жорий таъмирламоқда, лекин у ҳам номига.

IMG_4577.JPG

Ташриф чоғида реанимация бўлимида ётган беморлар Абдували Салматов, Мунира Ғуломова, Зарифа Саматова ва бошқалар ҳолидан хабар олинди. Улардан кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳақида сўралди.

IMG_4594.JPG


IMG_4596.JPG

Тозалаш иншооти операторлари ва лаборант штати янги штат нормативига киритилмаган. Иншоот суткасига 160м3 чиқинди сувни тозалайди. Марказий шифохона ва кўптармоқли марказий поликлиниканинг канализация тизимини ишлатиш учун тозалаш иншооти операторлари ва лаборанти штатини тиклашга эҳтиёж мавжуд.

Марказий шифохона ва кўптармоқли марказий поликлиника 2 та қозонхона бўлиб, 3 та қозон мавжуд. Янги штат нормативи буйича қозонхона бошлиғи ва чилангар иш ўринлари берилмаган. Беморларга ўз вақтида малакали хизмат кўрсатиш учун қозонхона бошлиғи ва чилангар иш ўрнини тиклаш зарур.

Учрашув давомида тез ёрдам бўлимининг 2005 йилда қурилган биноси таъмирталаб эканлиги маълум бўлди. Бўлимда психотроп-наркотик дори моддаларини сақлаш учун музлатгич мавжуд эмас. Шунингдек, бўлимга жорий йил 5 та “Дамас” русумли автомобиль ажратилган ва ҳозирда 9 та “Дамас” русумли автомобил хизмат кўрсатмоқда.

IMG_4755.JPG

IMG_4752.JPG

Силга қарши кураш диспансерининг 1938 йилда хом ғиштдан қурилган биноси авария ҳолатида. Янги бино қуриш ёки бошқа бинога кўчиш зарур.

IMG_4708.JPG

“Олмазор” МФЙдаги 25050 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган 60-сонли Қишлоқ оилавий поликлиникаси (ҚОП) ўрганилганда (бош шифокори Н.Туляпов) педиатр, терапевт, хирург ва бошқа шифокор кадрлар етишмаслиги, УЗИ аппарати йўқлиги аниқланди. Бундан ташқари 2 қаватли бино мукаммал таъмирга муҳтож. Иссиқлик тизими таъмирталаб, қишда бинони яхши иситмайди, ичимлик суви тизими ишламайди, бинонинг том қисми таъмирга муҳтож.

Жорий йил давомида мазкур ҚОПга умуман дори-дармон ажратилмаган. Битта тез тиббий ёрдам машинаси мавжуд, яна битта тез тиббий ёрдам машинасига эҳтиёж сезилмоқда. Стомотологга беморлар учун махсус кресло зарур.

19318 аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган 61-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида (бош шифокор Э. Утегенов) педиатр, 1 та терапевт, 3 та УАШ шифокори, УТТ шифокори етишмайди. Саломатлик-2 дастури доирасида ажратилган аппаратлар ва патронаж сумкалари эскиргани сабабли патронаж сумкалари етишмайди. ЭКГ аппарати яроқсиз ҳолатда, УТТ аппарати йўқ. Тез ёрдам қошида шифокорлар навбатчилигини ташкил этиш керак.

Чиноз тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг билдиришича қолган тиббиёт муассасаларида ҳам юқорида қайд этилган муаммолар мавжуд. Жумладан, 10 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатадиган 62-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамда 26 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган 63-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасидаги ҳолатни ҳам яхши деб бўлмайди.

IMG_4797.JPG

Ўрганишлар натижасида маълум бўлган масала-муаммолар юзасидан депутатлар мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар ва тавсияларини берди.



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz