ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Тил билган – эл билади 13.06.2018

Тил билган – эл билади

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг  “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида партиянинг барча даражадаги ташкилотлари томонидан жойларда ташкил этилаётган тўгараклар ёшларнинг бўш вақтини тўғри ўтказишларини таъминлашда, уларнинг турли фанлардан ўз билимларини чуқурлаштиришларида ҳамда касб-ҳунар ўрганишларида айни муддао бўлмоқда.

ЎзМТДП Гурлан туман кенгаши ташаббуси билан лойиҳа доирасида туманда 6 та йўналишда бепул тўгараклар очилган.

1253.jpg

Уларда 32 нафар ёш инглиз тили, математика, физика фанлари ҳамда тикувчилик пишириқ ва салатлар тайёрлашдан сабоқлар олмоқдалар.

“XXI аср аёли” кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи ғолиби, Гурлан туманидаги 7-умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Насиба Юсупова ҳам ёшларга ўзининг беминнат сабоқларини беришда фаоллик кўрсатмоқда. "Тил билган – эл билади" деганларидак, бугун “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўрганаётган ёшлар, эртага Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлашда ўз ҳиссаларини қўшадилар.

123.jpg

 

                                                                                Алишер РАҲМОНОВ,

ЎзМТДП Хоразм вилояти кенгаши етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz