ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ўтмиш ҳақида нафақат китоблар, балки, тепаликлар ҳам сўзлайди 11.10.2018

Ўтмиш ҳақида нафақат китоблар, балки, тепаликлар ҳам сўзлайди

Жиззах вилоятида жами 372 та маданий мерос объектлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 244 тасини тепаликлар ташкил этади.

Хўш, бунинг сабаби нимада, тепаликлардан қачон ва қай мақсадда фойдаланилган? Келинг, Тепаликлардан қай мақсадларда фойдаланишганлигини қуйидаги уч йўналишда кўриб чиқамиз.

- Тарихий иншоотлар қуришда (қала, қўрғон, работ)

- Ижтимоий маиший мақсадларда

- Ҳарбий стратегик ва мудофаа мақсадида

Тарихий иншоатлар қуришда – кенг фойдаланилган, кўплаб тепаликлар тарихи ҳамда номланиши шуни кўрсатдики, бу жойларда қадимда қала, работ, мақбара ва қўрғонлар мавжуд бўлган. Мисол учун Қалиятепа, Қўрғонтепа, Миқтепа, Октепа, Култепа шулар жумласидан. Бундай иншоотларни тепаликка қуриш уни салобатли қилиб кўрсатиш билан бирга кузатув ва хавфсизлик учун муҳим саналган. Бугунги кунда вилоятдаги сақланиб қолган кўплаб мақбаралар ҳам тепаликларда қурилган бу эса иншоотни турли таъсирлардан ҳусусан, бино деворлари зах тортмаслиги учун пойдевор вазифасини ўтайди.

Ижтимоий маиший мақсадларда – қадимдан ота боболаримиз турли йиғинлар, маслаҳатлар ўтказишда хам тепаликлардан фойдаланишган Сабаби, йиғилиш фалон Новвойбобо тепа, Жуматепа, Атагантепа, Маслаҳаттепа, Сигиртепа ёки Киндиктепада деб айтилса, аҳоли ва узоқдан келадиган меҳмонлар у жойни осон топиши мумкин бўлган.

Баъзи тепаликлар турли байрамларда, халқ сайллари, кўпкари кураш мусобақаларини томоша қилишда халқ учун томошагоҳ вазифасини бажарган.  Бахмал туманида “Томошатепа” шундай тепаликлардан бири.

Ҳарбий стратегик ва мадофаа мақсадида – тепаликлардан кенг миқёсда фойдаланилган. Коровултепа, Қўшинтепа, Култепа, Миқтепа, Қўрғонтепа каби номлар шундан келиб чиқиб қўйилган, деган фикрлар бор. Тарихчи Ҳофиз Таниш Ал-Бухорий “Абдулланома” асарида ёзишича 1578 йилди Тошкент ҳокими Бобо Султон ва Абдуллахон II ўртасида бўлган Зомин ҳудудидаги жангда бугунги Қудуқча қишлоғидаги тепаликлар катта стратегик аҳамиятга эга болган. Жумладан, Абдуллахоннинг Устод Рухий бошчилигидаги тўпчилар қўшини тепаликка жойлашиб олади ва замбараклардан тўп отиб, Бобо Султон қўшинига қаттиқ талофат етказади ва натижада Абдуллахон II ғалабани қўлга киритади.

Қолаверса, тепаликлар машғулот ва жанг пайтида қўшинни кузатишга, байроқ орқали ишора ва буйруқ беришга қулай жой ҳисобланган.

Бугунги кунда партия томонидан олиб борилаётган ўрганиш ишлари шуни кўрсатмоқдаки, кўплаб тарихий, маданий мерос объектлари мутахассислар томонидан чуқур ўрганишни талаб қилмоқда.

Биргина тепаликлар мисолида олсак, 244 та тепаликдан 29 таси номсиз бўлиб, маданий мерос объектлари рўйхатига “Номсизтепа”, “Номсизтепа 1,2,3” кўринишида киритилган тепаликларнинг баъзилари аҳоли томонидан ўзлаштирилиши натижасида, унинг тарихи ҳам йўқолиб бормоқда. Бизнинг шонли тарихимиз ҳақида нафақат китоблар балки тепаликлар ҳам сўзлаши мумкин, фақат уларни “эшитиш” керак...

 


Мингжигит Холбеков,

 ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz