ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ҳунармандлар – тарихий қадриятларни авлодларга етказувчи касб эгаларидир 05.08.2019

Ҳунармандлар – тарихий қадриятларни авлодларга етказувчи касб эгаларидир


ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши девони раҳбари, халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши депутати Бахтиёр Бобоназаров, ЎзМТДП Кармана туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати Машраб Тошев вилоят “Ҳунарманд” марказида бўлишиб, у ерда ҳунармандларга яратилган шароитлар билан танишди. Уларнинг таклиф ва муаммолари билан қизиқишиб, очиқ мулоқот ўтказишди.

Бугунги кунда вилоят бўйича “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолар сони 2018 йил 1 январь ҳолатига 406 тани ташкил этган бўлса, айни пайтда уларнинг сони 2047 нафарга етди.

Давлат рўйхатидан ўтмасдан, норасмий ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётганлар билан ишлаш натижасида 2018 йил мобайнида жами 448 нафар, 2019 йилнинг ўтган даврида эса 270 нафар фуқаро ҳунарманд сифатида рўйхатдан ўтказилиб, берилган имтиёзлардан фойдаланишига кўмаклашилди.

“Уста-шогирд” мактаби анъаналари асосида 2018 йил давомида уста-ҳунармандлар томонидан жами 2213 нафар, 2019 йилнинг ўтган даврида эса 1012 нафар шогирд ҳунармандчилик сир-асрорларига ўргатилди, мустақил ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйишлари учун уларга бизнес режалар тайёрлаш, кредит маблағларига эга бўлиш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 5 млрд 177 млн сўмлик банк кредити ҳисобига жами, 132 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

2018 йил давомида умумий қиймати 14 млрд 653 млн. сўмлик банк кредити ҳисобига жами 550 та лойиҳа амалга оширилди. Натижада жами 1852 нафар фуқаро бандлиги таъминланди.

2019 йилнинг 1-ярмида ҳунармандликни ривожлантириш ҳисобига умумий қиймати 7425 млрд. сўмлик жами 157 та қўшимча лойиҳанинг манзилли рўйхати шакллантирилди.

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий қиймати 4 млрд 371 млн. сўмлик банк кредити ҳисобига жами 145 та лойиҳа амалга оширилди. Шунингдек, аъзо ҳунармандлар ҳисобига 505 та, шогирдлар ҳисобига 1012 та, жами 1517 нафар янги иш ўринлари яратилди.

IMG_20190731_125347.jpg

– Келгусида вилоятимизда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича бир қатор режаларимиз бор, – дейди “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Жамшид Жумаев. – Жумладан, Навоий вилоятида уюшмага аъзо ҳунармандлар сонини 5500 нафарга етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. “Уста-шогирд” мактаби анъаналари асосида шогирдлар тайёрлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш натижасида жами 2280 та фуқаро бандлигини таъминлаш, ҳунармандчилик фаолиятининг мавжуд бўлмаган турларини ривожлантириш, ҳунармандлар маҳсулотларини чет элларга экспорт қилишида кўмаклашиш, шунингдек, Фармонда келтирилган Нурота туманидаги “Чашма” мажмуасида “Ҳунармандчилик маркази”ни ишга тушириш, бу орқали вилоятнинг туризм салоҳиятини янада юксалтириш ҳам режамизда бор.

Мулоқот жараёнида ҳунармандлар томонидан бир қатор таклифлар билдирилди:

–       Президентнинг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида уларга 8 фоиз миқдорида имтиёзли кредит ажратилиши назарда тутилган. Ушбу кредит маблағлари фақатгина ускуна сотиб олиш учун ажратилмоқда. Аммо маҳсулот сотиб олиш учун эса 16 фоиз миқдорида кредит берилмоқда. Ушбу кредит миқдорини ҳам имтиёзли равишда 8 фоизга тушириш чораларини кўриш лозим.

– Айни пайтда “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлган марказга яқин ҳудудларда истиқомат қилувчи ҳунармандлар иш стажи учун ойига энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида, олис ҳудудларда истиқомат қилувчилар эса 0,5 баробари миқдорида маблағ тўлашлари белгиланган. Аммо бу маблағни акасрият ҳунармандларга тўлашлари оғирлиқ қилмоқда. Шунинг учун уларга ҳам худди деҳқон хўжаликлари сингари йилига энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида тўловни амалга ошириш ва натижада ишсизлик даражасини камайтириш;

– ҳунармандлардан тадбиркорлик статусини олиб ташлаш. Чунки айни пайтда жойларда, айниқса, солиқ органлари томонидан ҳунармандчилик фаолиятини турлича талқин этилишини кузатмоқдамиз. Жумладан, ҳунармандларнинг фаолияти бир ёқлама фақат тадбиркорлик фаолияти сифатида баҳоланмоқда. Аслида эса ҳунармандлик фаолияти нафақат тадбиркорлик, балки у миллий ва тарихий қадриятларни, халқ амалиёти санътини ўзининг меҳнати ва маҳсулоти билан авлодларга етказувчи фаолиятдир.

 


Абдували Бўриев,
ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz