ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ҳунармандларга имтиёзли кредитлар ажратилади 14.04.2018

Ҳунармандларга имтиёзли кредитлар ажратилади

ЎзМТДП Навоий вилоят ва Хатирчи туман Кенгашлари томонидан тумандаги 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Депутат билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида сайёр учрашув ташкил этилди.

Унда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат, “Микрокредитбанк” АТБ Навоий вилоят филиали бошлиғи Тоҳир Ўринов йиғилганларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

Дастлаб, тадбирда мазкур банк томонидан Ўзбекистон халқларининг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва кўпайтириш, миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ва комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шу асосда аҳоли, айниқса, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ижроси юзасидан вилоятда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган биринчи чораги давомида 148 нафар ҳунармандга 4 млрд. 150 млн. сўм миқдорида имтиёзли фоизларда микрокредитлар ажратилган. 

1.jpg

Наби Икромов туманнинг “Деҳқонобод” маҳалласида истиқомат қилади.

У бир неча йиллардан буён  тунукасозлик билан шуғулланади. Бу оилани маҳалладагилар тунукусозлар сулоласи деб аташади. Авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган ҳунарни янада такомиллаштириш учун ҳунарманд келгусида “Устоз-шогирд” анъанасини йўлга қўйган ҳолда фаолиятини кенгайтириш, янги ускуналар сотиб олишни режалаштирган.

– Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хатирчи туман Кенгаши томонидан ҳунармандарнинг депутат билан учрашуви ташкил этилаётганини эшитиб, тадбирга келдим, – дейди ҳунарманд. – Учрашувда ўз фаолиятим ҳақида депутатга гапириб бердим ва келгусида кредит олиб ишларимни янада жонлантириш режам борлигини атганимда, депутат менга, албатта, кредит ажратилишини, туманимиздаги мазкур банк филиали раҳбари билан биргаликда бугуннинг ўзида керакли ҳужжатларни тайёрлашим кераклгини айтди. Тадбирдан сўнг ҳужжатлар билан шуғулланаман.

“Чечак ота” МФЙда яшовчи Зебо Азимова тикувчилик билан шуғулланиб, миллий либослар тикади. Унинг мақсади имтиёзли кредит эвазига тикув машиналари сотиб олиб, фаолиятини кенгайтириш. Сайёр учрашувда унинг ҳам орзуси амалга ошди. Депутат Ўринов унинг мурожаати ижобий ҳал этилишини билдирди. 

Шунингдек, тадбирда  иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Жойларда “Депутат билан юзма-юз” лойиҳаси доирасидаги сайёр учрашувлар давом этмоқда.


Абдували Бўриев,

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби.



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz