ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ишчи гуруҳ томонидан Ургут тоғларида қоятош суратлари, петроглифлар топилди 11.10.2018

Ишчи гуруҳ томонидан Ургут тоғларида қоятош суратлари, петроглифлар топилди

Ургутдаги маданий мерос объектларини инвентаризациядан ўтказиш ва уларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича тузилган ЎзМТДП  туман кенгаши ишчи гуруҳи эътиборидан ҳудуддаги бирон бир маданий мерос объекти четда қолаётгани йўқ.

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекцияси томонидан ишчи гуруҳига тақдим этилган рўйҳатда уларнинг умумий сони 144 та этиб кўрсатилган. Шундан 117 тасини археологик тепаликлар, 22 тасини архитектура ёдгорликлари, 5 тасини  диққатга сазовар жойлар ташкил этади. 

рганишлар давомида археологик тепаликларнинг аксарияти маҳаллий ҳокимлик ҳамда аҳолининг эътиборсизлиги туфайли бузиб юборилгани аниқланди. Айрим архитектура ёдгорликлари ўрнида эса янгилари қад ростлагани маълум бўлди. Афсуски, қурилиш жараёнида мутахассислар билан маслаҳатлашилмагани боис, кўпгина архитектура объектлари асл ҳолатини йўқотиб, замонавийлик касб этган.  Мавжуд 22 та масжиднинг 10 тасида ана шундай ҳолат кузатилган.

photo_2018-10-10_15-43-19.jpg

Ишчи гуруҳи тумандаги диққатга сазавор жойларни ўрганиш давомида уларнинг сони 5 та эмас балки ундан кўпроқ яъни 8 та эканини аниқлади.  Эътиборлиси, Ургут тоғларидаги Омонқўтон ғорини ўрганиш вақтида ишчи гуруҳи янги манбаларга ҳам дуч келишди. Ғорда қадимги давр одамлари тамонидан қоятошларга ўйиб чизилган кийик ва одам расмлари борлиги аниқланди.

gddfgdfg.jpg

Янгидан аниқланган 3 та диққатга сазовор жойлар ва Омонқўтон ғорини ишчи гуруҳи маданий мерос объектлари сафига киритиш учун қўшимча объект сифатида рўйҳатга олди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

        

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz