ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Устунларининг “мадори” қолмаган “Узун ховуз” жоме масжиди 27.09.2018

Устунларининг “мадори” қолмаган “Узун ховуз” жоме масжиди

Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг вакиллари, депутатлари ва фаоллари томонидан Республика ҳудудидаги рўйхатга олинган маданий мерос объектларининг ҳозирги кундаги сақланиш ҳолати ўрганилмоқда.

Фарғона вилояти партия ташкилоти ходимлари ҳам ушбу жараёнда фаол иштирок этмоқдалар.

Марғилон шаҳрида жами 41 та маданий мерос объекти мавжуд. Шундан меъморий ёдгорликлар 33 та, монументал ёдгорликлар 1 та,  7 та диққатга сазовор жойлардир.

Марғилон шаҳри “Узунҳовуз” МФЙ, Абу Али ибн Сино кўчаси, 40-уй кўпчилик учун шунчаки бир хонадон сифатида кўриниши мумкин, лекин бу ерда XIX аср бошларида бунёд этилган “Узунховуз” жоме масжиди қад ростлаган. Ҳозирда эса ушбу обиданинг қад ростлаши учун устунларининг мадори қолмаган.

“Узун ховуз” меъморий обидаси XIX асрда (1840-1860 йилларда) Худоёрхоннинг иниси Султон Муродбек Марғилон шаҳрига ҳоким этиб (1870) тайинлангандан аввал қурилгани таҳмин қилинади. Жоме масжиди 35х21 метр ўлчамдаги йирик иншоот бўлиб, қишки намозхона ва унга ёндош солинган серустун айвондан иборат. Иморат қўшқават синч қилиб қурилган. Қишки намозхонанинг ёғоч шифти тўртта устунга ўрнатилган. Шифт харилари орқали тўққиз мурабба қисмга ажратилган. Серустун айвон марказий бинони  шимол, шарқ ва жануб томонидан ўраб олган.

photo_2018-09-27_11-55-31.jpg

Масжид биноси 2 та қишки намозхона ҳамда 1 та катта айвондан иборат. Айни вақтда объект ташландиқ, авария ҳолатига келиб қолган. Маҳаллий аҳоли томонидан омборхона сифатида фойдаланиб келинади. Айвоннинг устунлари чириб, ачинарли ҳолатга келган. Таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши зарур. Бино шифтидаги тарихий аҳамиятга эга бўлган нақшлари ўзининг асл ҳолатини йўқотган.

Маданий мерос объектини шу ҳолатга келгунга қадар четдан кузатаётган Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш минтақалараро инспекциясига нима деб мурожаат қилиш мумкин?!

 

Шарофиддин Ҳакимов,

ЎзМТДП Фарғона вилояти кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz