ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Уйчиликлар муаммоси ҳал этилди 16.05.2018

Уйчиликлар муаммоси ҳал этилди

Мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар юрт тинчлиги ва осойишталиги,  халқ розилигию орзу-интилишларининг  рўёбига қаратилган жараёндир. Бу борада халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли билан мунтазам мулоқотда бўлиб ишончини оқлаши асосий вазифа саналади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Уйчи туман кенгаши ходимлари ва партия гуруҳи томонидан муайян чора-тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Партия туман кенгаши ҳамда депутатлар аҳоли билан мунтазам мулоқотда бўлиб, уларнинг ўй-ташвишлари билан яқиндан танишиб, муаммоларни ҳал этишга яқиндан кўмак бермоқда.

Хусусан, Уйчи туман 15-Муборак сайлов округидан сайланган ЎзМТДП гуруҳи аъзоси Бахтиёр Эгамов партия дастурий мақсадлари, сайловолди Платформаси ижросини таъминлаш, сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жорий йилда 31 маротаба депутатлик сўровини амалга  оширди. Уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. 

Депутат партиянинг “Уйма-уй”, “Депутат билан юзма-юз” лойиҳаларида фаол иштирок этиб, аҳолини ўйлантираётган муаммолар ечими юзасидан маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига ташаббус-масалалар киритиб, депутатлик назоратини олиб бормоқда.

- Одамлар билан мулоқот чоғида ёшлар бандлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш соҳаси, ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар, аҳоли қатнов йўллари ва улардан фойдаланишдаги чекловлар борасидаги мурожаатлар ўрганилди, -дейди ЎзМТДП Уйчи туман кенгаши раиси, партия гуруҳи аъзоси Бахтиёр Эгамов. – Халқ билан мулоқотни мунтазам ташкил этиш, уларнинг оғирини енгил қилиб, ҳаётдан рози қилиш устувор вазифамиздир. Бу жараёнда партиямиз депутатлар билан ҳамкорликда иш олиб бораётгани қувонарли ҳолдир.

Депутат ташаббуси билан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Уйчи туман “Оқтош” МФЙ ҳудудида истиқомат килувчи кам таъминланган оилаларга 14 млн. сўм пул маблаги ажратилиб, уй-жойларини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, туманнинг “Темурмалик”, “Табассум”, “Учқун” кўчаларини боғлаб турувчи аҳоли қатнови учун таъқиқлаб қўйилган кўча қайта очилди.

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” бўлган бугунги даврда  депутат халқ фаровонлигини таъминлаш,  ҳаётий эҳтиёж ва муаммоларини ҳал этишда ташаббускор, журъатли ва халқ дарди билан ёнмоғи керак. 

 

Дилноза Азизова,
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши
матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz