ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Қуйи Чирчиқда партия ташаббуси билан ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди (фото) 11.07.2019

Қуйи Чирчиқда партия ташаббуси билан ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди (фото)


Қадим қадимдан халқимиз ўзининг ҳунармандчилик маҳсулотлари билан бутун дунёга машҳур бўлган. Биргина бизнинг юртимизда аёлларимиз қўл меҳнати билан яратилган атлас ва адрасларимиз довруғи ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Халқимизнинг, аёлларимизнинг қон-қонига сингиб кетган ҳунармандчилик, янгилик яратишга бўлган иштиёқ, уларнинг бугунги кун талабларига мос миллий ҳунармандчилик маҳсулотларимизга замонавий уйғунликни ҳамоҳанг қилишдек меҳнатлари маҳсулида кўришимиз мумкин.

Куни кеча партия Қуйи Чирчиқ туман кенгаши томонидан "Ҳунарманд аёллар фахримиз!" мавзусида ҳунарманд аёллар билан мулоқот учрашуви ва уларнинг ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

photo_2019-07-10_16-44-09.jpg

Мазкур кўргазмада тумандаги ҳунарманд аёллар иштирок этиб, ўзларининг ҳунармандчилк маҳсулотларини намойиш этдилар. Ҳунарманд аёл Дилбар Рахматованинг шогирдлари ва ўзи томонидан тўқиган саватлари кўргазма иштирокчиларини ўзига жалб этди.

photo_2019-07-10_16-44-12.jpg

– Мен бугунги кўргазмада ҳунармандчилик маҳсулотларимиз билан иштирок этдим, – дейди ҳунарманд Д.Рахматова. – Партия томонидан ташкил этилган кўргазма бугун кўплаб ҳунарманд аёллар билан тажриба алмашиш имконини берди. Шунингдек, яна кўплаб шогирдларни ҳунармандчилик ишимизга жалб қилиш имконини ҳам берди. Партиянинг бундай амалий тадбирлари, албатта ҳунарманд хотин-қизларимизнинг сони ортишига ва бу соҳа ривожи учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

photo_2019-07-10_16-44-01.jpg

Айтиш жоизки, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида юксак эстетик кимматга эга бўлиб келган миллий ҳунармандчилик турларини рағбатлантириш, қайта тиклаш ва ривожлантириш, қадимги бадиий-ҳунармандчилик мактабларининг анъаналарини сақлаб қолиш партиянинг муҳим вазифалардан этиб белгиланган.

photo_2019-07-10_16-43-48.jpg

Шунга кўра, бугун партия Тошкент вилоят кенгаши томонидан вилоят Ҳунарманд уюшмаси билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Мақсад битта, юртимиздаги ҳунармандчилик санъати намуналарини дунёга тарғиб этиш ва аҳолимизнинг ҳунармандчилик йўналишига кўпроқ жалб этиб, соҳа ривожига ҳисса қўшишдир.

photo_2019-07-10_16-43-55.jpg

Тадбир якунида партия сафида бўлиш истагини билдирган бир гуруҳ ҳунармандларга “Миллий тикланиш” ДПнинг аъзолик гувоҳномаси топширилди.

photo_2019-07-10_16-44-19.jpg

photo_2019-07-10_16-44-16.jpg


ЎзМТДП Тошкент вилояти кенгаши ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz