ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Варганза қишлоғида I Халқаро "АНОР" агротуризм фестивали бўлиб ўтмоқда 28.09.2019

Варганза қишлоғида I Халқаро "АНОР" агротуризм фестивали бўлиб ўтмоқда

Маълумки, 27-30 сентябрь кунлари Қашқадарё вилояти Китоб тумани тоғли Варганза қишлоғида I Халқаро "АНОР" агротуризм фестивали ўтказилиши эълон қилинган эди.

26 сентябрь куни фестиваль меҳмонлари Шаҳрисабз темир йўл вокзалида кутиб олинди. Фестиваль доирасида хорижлик инвесторлар  билан Ўзбекистонга, хусусан Қашқадарё вилоятига инвестиция киритиш бўйича бир қатор келишувлар амалга  оширилди.

Бугун, айни соатларда меҳмонлар "Биринчи туризм қишлоғи" деб эътироф этилган Варганза қишлоғига ташриф буюриб, ҳудуддаги Ҳазрати Башир зиёратгоҳида бўлиб туришибди.

Фестиваль дастурига мувофиқ, куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Варганза қишлоғидаги анорзор боғларга келишади. Хорижлик меҳмонлар анорзордан энг йирик анор мевасини танлаб узишади. Танлаб олинган анор меваси шу жойнинг ўзида кимошди савдосида сотилади. Фестиваль иштирокчиларига туман, вилоят ва республика санъаткорлари томонидан фольклор, мақом каби миллий санъатимиз дурдоналари намойиш этилади.

Шу билан бирга, қўли гул ҳунармандларнинг миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо-кўргазмаси ҳам ташкил этилган. 

Фестивалда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Китоб туман кенгаши ва халқ депутатлари Китоб туман Кенгашидаги партия депутатлари фаол иштирок этмоқдалар.

"Миллий тикланиш" демократик партияси сайловолди Платформасида белгиланганидек, партия мамлакатимизнинг халқаро ижобий имиджини шакллантиришда туризмни самарали восита, деб билади ва уни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.

photo_2019-09-28_12-11-10.jpg
photo_2019-09-28_12-56-42.jpg

Фестиваль қизғин давом этмоқда.

Гуландом Сатторова,
ЎзМТДП Китоб туман кенгаши раиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz