ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ватан ҳимояси – муқаддас бурч! 12.01.2019

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, унинг сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали бажаришга қодир бўлган, замонавий, ҳаракатчан, ҳар томонлама яхши қуролланган армияни ташкил этиш бўйича улкан ишлар тизимли ва босқичма-босқич равишда амалга оширилмоқда.

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов фармони билан 1991 йил 6 сентябрда Мудофаа вазирлиги ташкил этилган эди, 1992 йил 14 январда қабул қилинган қарорга мувофиқ Республикамиз ҳудудида жойлашган барча ҳарбий тузилмалар Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тасарруфига ўтказилган.

Ана шу тарихий кун, 14 январь мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.photo_2019-01-11_16-16-26.jpg

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, 65921 – ҳарбий қисм билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини муносиб тарзда нишонлаш мақсадида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида маънавий-маърифий байрам тадбири ўтказди.

Унда партия вилоят кенгаши ходимлари, партия фаоллари ва депутатлари, ҳарбий қисмнинг шартнома асосидаги ва муддатли ҳарбий хизматчилари, Тошкент вилояти Қибрай тумани мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

photo_2019-01-11_16-18-30.jpg

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган, ҳарбий қисм командири ўринбосари, подполковник Ўктамжон Махмуджонов ўтган давр мобайнида Қуролли Кучлар соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай ғаразли уринишларнинг олдини олишга қодир бўлган, ихчам, тезкор, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз шакллантирилганлиги, шу қаторда қисқа вақт ичида Қуролли Кучларимизнинг зарбдор кучига айланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ташкил этилиши, бугунги кундаги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

photo_2019-01-11_16-18-36.jpg

Тадбирда сўзга чиққан ЎзМТДП Тошкент вилояти кенгаши раиси Махмуд Назаров ҳарбий хизматчиларни байрам билан самимий табриклаб, ўтган вақт мобайнида Қуролли Кучларимиз ташкилий ва таркибий жиҳатдан такомиллашганлиги, тузилмаларнинг ҳаракатчанлиги, ҳарбийларнинг жанговар қобилияти, жисмоний ва маънавий тайёргарлиги ошганлиги, шунингдек, давлатимиз томонидан ҳарбий хизматчиларга берилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилиши ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди.

photo_2019-01-11_16-20-26.jpg

Бундан ташқари ҳарбий хизматчилар томонидан намойиш этилган турли кўргазмали чиқишлар йиғилганларда катта таассурот уйғотди ва олқишларга сазовор бўлди.

photo_2019-01-11_16-19-56.jpg

Тадбирнинг иккинчи қисмида Қуролли Кучларимизда фойдаланилаётган жанговор техника ва қурол-яроғлар ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

photo_2019-01-11_16-20-49.jpg

photo_2019-01-11_16-16-11.jpg 

 

ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши Матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz