ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


18.04.2019

Халқ вакили халқ дарди билан яшайди

Ҳозиргача кўпчилигимиз депутат деганда, чиройли бўйинбоғ тақиб, шинам хонада ўтирадиган одамни тушунамиз. Ваҳоланки, Президентимиз таъкидлаганидек, депутат аввало, ватанпарвар бўлмоғи лозим. Ўзи сайланган ҳудуднинг ободончилигидан тортиб, одамларни қийнаётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, давлат идоралари масъул раҳбарлари фаолияти устидан депутатлик назоратини ўрнатишга масъул бўлиши керак. Нима қилса, ҳудуд янада обод бўлади, одамлар турмуши яхшиланади, барча бирдек иш билан таъминланади каби муҳим саволлар унинг ўй-фикрини банд этиши зарур. Халқ вакиллари орасида шу номга муносиб депутатлар сони кундан-кунга ортиб бораётгани қувонарли ҳолдир.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган депутат Отабек Жиянбоев ҳамда халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Баҳром Шариповлар Миробод туманининг "Заминобод" маҳалласида бўлиб, кам таъминланган ва моддий ёрдамга муҳтож оилалар муаммоларини ўрганди. Маҳалла гузарида ободончилик ишлари билан танишди.

Бир неча кун олдин маҳалла фуқароси, 2-гуруҳ ногирони Р.Архипов “Миллий тикланиш” ДП Миробод туман кенгашига мурожжат қилиб, агар имкони бўлса, ногиронлик аравачаси билан таъминланишида ёрдам сўраган эди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати О.Жиянбаев ушбу хонадонда ўзгаларнинг кўмаги билан ҳаракатланаётган фуқаронинг оилавий шароити билан яқиндан танишиб, Р.Архиповга ҳомийлик асосида ногиронлик аравачаси топширди.

"Заминобод" маҳалласи фаоллари ҳамда мурожаати ижобий ҳал қилинган фуқаро бунинг учун “Миллий тикланиш” ДП фаоллари ва депутатларига минатдорчилик билдирди.

 

ЎзМТДП Миробод туман кенгаши


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz