ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Хизмат-беминнат”да Ўзбек жанг санъатини бепул ўрганинг! 12.04.2019

“Хизмат-беминнат”да Ўзбек жанг санъатини бепул ўрганинг!

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг бир қатор лойиҳалари бугун жуда кўплаб ёшларни ўз атрофига жамлаб, иқтидор ва қобилиятларини намоён этишларида, касб-ҳунар эгаллашларида муҳим аҳамият касб этаяпти.

Айниқса, 2017 йилдан бошлаб ҳаётга татбиқ этилаётган “Хизмат-беминнат” лойиҳасининг бу борадаги ўрни ва ролини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари томонидан ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар салмоғи табора кенгайиб бормоқда.

Куни кеча “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган бепул ўқув-курслари сони яна биттага кўпайди. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши "Ёшлар қаноти" ҳамда партиянинг Самарқанд шаҳар кенгаши ташаббуси билан Ўзбек жанг санъати миллий спорт тури бўйича Ўзбек жанг санъати федерацияси Самарқанд вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида бепул ўқув-курси ташкил этилди.

Ўзбек жанг санъати федерацияси Самарқанд вилоят бўлими биноси залида фаолият бошлаган “Хизмат-беминнат” ўқув-курси илк иштирокчиларининг сони 14 нафарни ташкил этади.


Жамил Юсупов,

Мураббий:

- Мен кўп йиллардан буён Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзосиман. Партия томонидан ташкил этиладиган турли тадбирларда шогирдларим билан иштирок этиб, кўргазмали чиқишларимизни намойиш этиб келаяпмиз. Мана бугун партиянинг “Хизмат-бемминат” лойиҳаси доирасида миллий спорт тури Ўзбек жанг санъати бўйича бепул ўқув курси ташкил этдим. Мақсадим шу курс орқали йигит-қизларга миллий қадриятларимизни, Ўзбек жанг санъатининг сир-асрорларини бепул ўргатиш ҳамда уларнинг жисмонан соғлом бўлиб улғайишларини таъминлашга кўмаклашиш.


 

Зафар Алланов,
ЎзМТДП Самарқанд вилоят
кенгаши етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz