ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ёш оилалар ЎзМТДП эътиборида 15.05.2019

Ёш оилалар ЎзМТДП эътиборида

Одамларнинг турмуш тарзи, биринчи навбатда, қишлоқ аҳолиси ҳаётининг обод ва фаравонлигини таъминлаш, уларнинг маданиятини юксалтириш, жумладан ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди Платформасида муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

15 май - Халқаро оила куни муносабати билан партиянинг Самарқанд вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан чекка ҳудудларда қатор тадбирлар ташкил этилиб, ёш оилаларнинг ҳолидан хабар олинди.

Пастдарғом туманидаги “Тоз қултон” маҳалласида истиқомат қилаётган Жўрабек Рустамов ва Сожида Холмуродоваларнинг турмуш қурганига олти йил бўлди. Икки нафар фарзанди билан шу вақтга қадар ота-онаси қаромоғида яшаган ёш оиланинг алоҳида уй қуриб кўчиб чиққанига яқинда бир ярим йил тўлади. Сир эмас, янги рўзғорда кам-кўстлар, етишмовчиликлар бўлиши табиий. Шуларни инобатга олган партия фаоллари ёш оилага моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш мақсадида ушбу хонадонга ташриф буюриб, уларга рўзғор учун зарур бўлган маишиий техника воситасини совға қилди.

- Халқимиз “рўзғорни-ғор” деб бежиз айтмас экан. Турмуш ўртоғим билан янги уйга кўчиб ўтгач бу сўзларнинг маъносини теранроқ англаб етаяпмиз. Қанча ҳаракат қилмайлик, у ёки бу камчилик чиқаверади. Бизга шундай пайтда далда бўлиб, кўнглимизни кўтарган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан миннатдормиз. Бундай эътибор бизларга янада куч бағишлаб, қийинчиликларни турмуш ўртоғим билан ҳамжихатликда енгиб ўтишга, оиламиз мустаҳкамлигини таъминлашга рағбат уйғотди, -дейди ёш оила бекаси Сожида Холмуродова.  

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz