ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ёшлар акцияси ободликка хизмат қилмоқда 14.03.2019

Ёшлар акцияси ободликка хизмат қилмоқда


ЎзМТДП Самарқанд вилоят ва шаҳар кенгашлари ташаббуси билан Наврўз байрами арафасида ёшлар акцияси ўтказилди.

Шаҳарр Оқсарой мақбарасида ташкил этилган мазкур тадбирда партиянинг “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” қошида фаолият олиб бораётган “Кўмак” ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзолари фаол иштирок этишиб, ободончилик ишларига муносиб ҳисса қўшдилар.


Партия фаоллари ва ёшлар ўзаро аҳилликда, ҳамжиҳатликда меҳнат қилган ушбу акцияда Оқсарой мақбараси ҳудуди ораста ҳолга келтирилди. Темурийзодалар жасади қўйилган ушбу даҳма чанг-ғуборлардан тозаланиб, ҳовлидаги дарахтларнинг таги юмшатилди ҳамда уларга шакл берилди.  


Акция иштирокчилари мақбара ҳудудида тозалик-озодаликни таъминлаш билан бирга XV асрда бунёд этилган ноёб архитектура ёдгорлигининг тарихи ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлдилар.


Шунингдек, акция иштирокчилари тадбир доирасида Самарқанд шаҳри, Шоҳрух кўчасидаги 2-уйда истиқомат қилаётган якка ёлғиз қария Неля Явкинанинг ҳолидан ҳам хабар олишди. Уйнинг ҳовлиси ораста ҳолга келтирилиб, рўзғор юмушларида онахонга кўмак кўрсатилди.  


Қалби қайноқ йигит-қизларни хайрли ишларга ундаб, уларни эзгу ғоя ва битта мақсад атрофида бирлаштирган акция ёшлар учун ҳар жиҳатдан фойдали бўлди.

Акция жойларда давом этмоқда.

 

Зафар Алланов,
Дилбар Муқумова,
ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши
етакчи мутахассислари


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz