ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури ижроси бошланди 10.07.2018

“Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури ижроси бошланди

Бугунги кунда юртимизда ёшларимиз учун барча имкониятлар, шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони ҳам ана шу эзгу мақсадлар йўлида қабул қилинган ҳужжатлардан биридир.

Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, шунингдек умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури қабул қилинди.

Унинг ижросини ўз вақтида белгиланган тартибда таъминлаш мақсадида Навоий шаҳридаги “Ёшлар” марказида тадбир ташкил этилди. Унда қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Айни пайтда вилоят штаби тузилди. Ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Дастур ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятига бириктирилган Республика ишчи гуруҳ таркибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қозим Тожиев, вилоят ишчи гуруҳи таркибида эса ЎзМТДП вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ражабов иш олиб бормоқда.

Штаб томонидан маҳаллаларда юриш бўйича ишчи гуруҳларини йўналтириш, аҳоли билан суҳбатлашиш жараёнида анкеталар тўлдирилиб, улар томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш, уюшмаган ёшлар рўйхати шакллантириб борилади.

Ишчи гуруҳ ходимлари ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, оиладаги ёшларнинг ҳолати билан танишади, долзарб муаммоларни аниқлайди, маҳаллалардаги бўш бинолар, ер майдонларини аниқлаб, улардан қандай фойдаланиш тўғрисида туман штабига ахборот киритади.

Дастлаб Ишчи гуруҳи Кармана туманида бўлишди.

Ишчи гуруҳининг туманлардаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz