ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


10.01.2019

Ёшлар Президентимиз ишончини албатта оқлайди!


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида якунига етаётган 2018 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, 2019 йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Муҳтарам Президентимиз 2019 йилда тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит барпо қилиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш каби ўта муҳим бўлган ишларни ҳисобга олиб, ўтган йилда бошланган ишларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном бергани келажагимиз эгалари ҳисобланмиш Ёшларни ҳам хурсанд қилди.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг ёшларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, таълим-тарбиясини мустаҳкамлаш, дунё талабларига жавоб берадиган етук кадрларни тайёрлаш, умуман, “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 2019 йилда қилинажак ишлар ҳақида айтган гаплари ҳар бир ёшнинг қалбини тўлқинлантирди.

Юртбошимиз илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича бир неча таклифларни илгари сурди, вазифаларини белгилаб берди.

Айниқса, Президентимизнинг олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратишга қаратилган ишларни янада кучайтиришимиз зарурлигини қайд этгани эътиборлидир. Жумладан, Юртбошимизнинг:

“Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим масканлари битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш ўтган даврда 9-10 фоиз даражасида бўлиб келаётган эди. Сўнгги икки йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли, биз бу рақамни 15 фоиздан оширишга эришдик. Лекин бу ҳали етарли эмас. Чунки дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 60-70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун 2019 йилда мамлакатимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 20 фоизга етказиш ва келгуси йилларда ошириб бориш — муҳим вазифамиздир;

Олий ўқув юртлари нуфузини ошириш, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириб, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтириш лозим. Ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини беришимиз, ўйлайманки, уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилади;

Олий таълим муассасаларига реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизимини жорий этиш керак. Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш имкониятлари янада кенгайтирилади. Чунки жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади”, — деган гапларидан тўлқинланмай, қувонмай бўладими.

Ахир ҳозир яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, эртага шу юрт, шу халқ хизмати учун камарбаста бўламан дегувчи ёшлар бундай қўлайликлар айрим ривожланган давлатларда яратилгани ҳақида фақат ўқирди, эшитарди ва “Қачон бизда ҳам шундай бўларкан”, — дея орзу қиларди, холос.

Мана, шундай кунларнинг келиши узоқ эмас экан.

Биз Ёшлар таълим-тарбия давлат сиёсатининг энг устувор сиёсати қилиб белгилаган Президентимизнинг бундай ташаббуслари, саъй-ҳаракатларини доимо қўллаб-қувватлашимиз, бу борада Давлатимиз раҳбарига кўмакчи бўлишимиз, энг асосийси, бизга билдирилган ишончни сидқидилдан оқлашимиз лозим ва оқлаймиз ҳам!  

 

Қудратилла Пўлатов,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши
Ёшлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz