ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ёзёвон туманидаги маданий мерос объектлари ўрганилди 11.10.2018

Ёзёвон туманидаги маданий мерос объектлари ўрганилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг cайловолди Платформасида - мавжуд маданий ёдгорликларни, Ўзбекистон шаҳарларининг тарихий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, тарихий жойлар, меъморий ёдгорликларни бутун инсоният учун қимматли осори атиқалар сифатида асраб-авайлаш ва қайта таъмирлаш каби вазифалар белгиланган.

Айни кунларда ушбу вазифалар ижроси бўйича Фарғона вилоятида ҳам партия вакиллари томонидан ўрганиш ишлари қизғин тус олган.

ЎзМТДП Марказий кенгаши вакили, Фарғона вилояти кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари Ёзёвон туманидаги маданий мерос объектларининг бугунги кундаги сақланиш ҳолатини ўргандилар.

hfghfgh.jpg

Ёзёвон туманида жами 13 та маданий мерос объекти мавжуд. Шундан меъморий ёдгорликлар 2 та, монументал ёдгорликлар 1 та, 3 та археология ёдгорлиги, 7 та диққатга сазовор жойлардир.

Марказий Фарғона чўлларида жойлашган Ёзёвон туманидаги диққатга сазовор жойлар сифатида рўйхатга олинган зиёратгоҳларда зиёрат қилувчилар учун шароитлар яратилган. Қадамжо ёдгорликлари, мақбаралар қайта таъмирланган. “Зулфиқор ота” зиёратгоҳида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Тепаликларнинг виқорли баландлиги сақланиб қолган.

Ўрганишлар давомида ҳудуддаги маданий мерос объектларининг бугунги кундаги сақланиш ҳолати, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги яққол намоён бўлди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда

 

Шарофиддин Ҳакимов,

ЎзМТДП Фарғона вилояти кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz