ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ёпиқ эшиклар ортидаги очиқ мулоқот 21.06.2019

Ёпиқ эшиклар ортидаги очиқ мулоқот

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров мамлакатимизнинг энг илғор журналистлари ва фаол блогерлари билан учрашди.

Партия бундан кейин сиёсий майдонга қандай ғоялар билан чиқади, электорат ишончини қандай қозонади? деган саволлар ўртага ташланди. 

Учрашувда айни кунда сиёсий партиялар олдида турган вазифалар, партия қиёфасини яратиш, электорат ишончини қозониш, сиёсий партиялар фаолиятидаги бир хилликка барҳам бериш, бир-бирини такрорламаслик, аниқ ғоя ва электоратга эга бўлиш, мавҳум ва баландпарвоз шиор ва маърузаларга чек қўйиш каби ўта муҳим масалалар муҳокама этилди.

“Миллий тикланиш” демократик партиясининг маънавий соҳадаги фаолиятини кучайтириш, ўзбек тили, ёшлар ахлоқ-одоби, таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, янги авлодни тарбиялаш бўйича концептуал дастурлар яратиш каби таклифлар билдирилди.

Миллий медиа маконда долзарб бўлиб турган масалалар юзасидан “Миллий тикланиш” демократик партиясининг позицияси билдирилди.

Партиянинг Давлат тили мақомини ошириш, дебатлар ташкил этиш, очиқ рақобатга киришиш, электорат билаш ишлаш, халқаро ҳужжатларни қабул қилишда партиянинг қатъий позициясини эълон қилиш, сайловчилар қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириш, сайловолди вадаларнинг тўлиқ ижро этилмаслиги, айрим партиявий фаолиятнинг қайсидир вазирлик ва идоралар вазифасини такрорлаши каби ҳолатлар блогерларнинг кучли эътирозига сабаб бўлди.

Учрашувда журналист ва блогерлар миллий тикланиш ғоясини амалга ошириш юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.

Партия раҳбари блогерларнинг кескин ва кескир саволларига жавоб берди.



















ЎзМТДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz