ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Юксалишга элтувчи йўл 21.08.2019

Юксалишга элтувчи йўл


Инсон инсон бўлгани учун ҳурматга лойиқ! Буюк мутафаккир аждодимиз Алишер Навоий “Эл нетиб топқай мениким, мен ўзимни топмасам” деганида ҳар бир инсон ўзини қадрлаши, англаши ва ривожланиши, шундан кейингина уни эл таниши, эътироф этиши ва ҳурмат қилиши мумкинлигини таъкидлаган.

Бугунги тез ўзгарувчан муносабатлар негизида “Манфаат, — Адам Смит айтганидек, — ҳаракатлантирувчи куч” эмас, аксинча қирон келтирувчи кучга айланиб бормоқда. Хўш, даромад илинжида инсонни оёқости қилиб, хўрлаб, ушбу бунёдкор кучни бузғунчиликка йўналтираётганлар кимлар? Ўзини ўзи хор қилаётганлар-чи? Инсонларнинг ўзлари эмасми?

Ўзбекистонда бугун аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, юртдошларимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Одамларнинг йиллаб эътибордан четда қолиб кетган оғриқли муаммоси — уй-жойга эҳтиёжини ҳал қилиш, таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда барпо этилган тураржойлар 1966 йилги Тошкент зилзиласидан ке­йин қурилган иморатлар сонидан 10 баробар ошиб кетди! Бу давлатнинг даромадлари кўпайиб кетганидан эмас, балки қанчалар қийин бўлмасин, фуқароларнинг бирламчи эҳтиёжларини қондириш учун олиб борилаётган ­ислоҳотлардир. Соддароқ қилиб айтганда, инсон қадр-қимматини тиклаш учун танланган машаққатли йўлдир.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, доимий даромад манбаини шакллантириш ҳам устувор вазифага айланган. Шу мақсадда одамларимиз учун имтиёзли кредит йўналишлари очилмоқда. Махсус давлат фондлари орқали аҳолини, айниқса, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича давлат дас­турлари қабул қилиняпти. Харобага айланган қишлоқ ёки маҳаллалар навбати билан шинам ва обод манзилларга айлантирилмоқда. Ахир ўз бошпанаси йўқ инсонга Ватанга эгалик қилиш ҳақида гапириш қанчалик тўғри? Негаки, инсон ўзини ҳурмат қила бошласа, сўнг фарзандларига, атрофидагиларга, Ватанига муносабати ўзгаради. Қолаверса, ўзини ҳурмат қилган киши, албатта, интизомли бўлади. Ўзи маъқуллаган қонунларга итоат қилади. Қонун — фуқаролар ўртасидаги ўзаро келишувдир. Ушбу келишувни қайд этиш, расмийлаштириш, амал қилиш ва ижросини назорат қилиш тизими — жамоатчилик назоратининг барчага баробар тушунарли бўлиши жамиятнинг комиллик даражасини, ўз нав­батида, давлатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини белгилаб беради. Тартиб-интизом, ўзаро ҳурмат бўлган жамият юксалиш йўлини тез топиб олади ва ушбу йўлда собитқадам илгарилайди.

Ким тинч, фаровон ва хотиржам яшашни истамайди? Лекин бунга ­эришиш йўли қаерда? Инсоннинг ўзида! Ахир у ўз ҳаётини ўзи қуради. Илм олади, касб ўрганади ва эзгу ишлари билан ҳаётига мазмун киритади.

Шу маънода, фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб олишлари, англаб етишлари ҳамда уларга амал қилишлари хотиржам ва фаровон ҳаёт кечиришнинг гаровидир.

Президентимиз ­Шавкат Мирзиёев “Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш амалга ошири­лаётган барча ислоҳотлар самарадорлигининг кафолатидир, аҳоли турмуш даражасини ошириш, мамлакатда тинчлик, тотувлик ва бар­қарорликни таъминлашнинг энг муҳим ­омилидир”, деб бежиз таъкидламаган.

Албатта, инсон учун ­Ватан зарур. Бу унинг орзу-умидлари, ўзлигини рўёбга чиқариши учун ҳам керак!

Ватан — инсон туғилиб ўсган, ота-боболари яшаб ўтган ва авлодларининг тинч ҳамда хотиржам яшаб ўтиши таъминланиши зарур бўлган табаррук замин. Ота-онани танлаб бўлмаганидек, Ватанни ҳам танлаб бўлмайди. Шундай экан, шукроналик, аввало, ­Ватан туйғусини англаб етишдан бошланади. Инсон ўзи туғилиб ўсган жойидан, Ватанидан узоқда яшаши, ривожланиши мумкин, лекин ­Ватани ва ватандошларига ёмонлик тилаши мумкин эмас.

Демак, инсон ўзи қадр­ланган жамиятдагина тараққиёт ва юксалиш ҳақида режалар туза олади. Чунки миллий юксалиш — ўзини, ўзлигини, Ватани ва ватандошларини ­англаган ҳамда қадр­лаган онгли, фидойи ва садоқатли инсонларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракати натижасидир.



Алишер ҚОДИРОВ,
«Миллий тикланиш» ДП Марказий кенгаши раиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz