ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Юрт келажаги  жисмонан соғлом ва маънан етук ёшлар қўлида 14.11.2017

Юрт келажаги жисмонан соғлом ва маънан етук ёшлар қўлида

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш ишида ҳамкорликни йўлга қўйиш белгилаб қўйилган.

ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши ҳам ана шундай устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали билан ҳамкорликни йўлга қуйиб, вилоятда аҳоли, айниқса, ёшлар саломатлигини янада мустаҳкамлашга доир амалий ишларни амалга ошириб келмоқда.

Биргина жорий йилнинг ўзида партия томонидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали билан ҳамкорликда вилоятнинг Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари ҳамда Бекобод, Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Пискент туманларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, тадбир доирасида 850 дан зиёд аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга зарур бўлган 10 дан ортиқ турдаги дори-дармон воситалари бепул тарқатилди.

Ҳамкорликдаги навбатдаги тадбир Юқори Чирчиқ туманидаги 24 – сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 14 ноябрь – “Халқаро диабетга қарши кураш куни” муносабати билан “Кучли ижтимоий ҳимоя – тараққиёт гарови” мавзуида ташкил этилди.

Тадбир доирасида Тошкент вилояти Эндокринология диспансерида назоратда турувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож болалар учун акция ўтказилди.

– Хайрия акциясида вилоятимизда истиқомат қилувчи қандли диабетга чалинган жами 50 нафар бемор болалар учун ҳомийлар томонидан таркибида фруктоза, сахароза мавжуд бўлган ширинликлар ҳамда фондимиз томонидан дори-дармон, витаминлар, санитар-гигиена востилари тарқатилди дейди, – фонднинг Тошкент вилоят ҳудудий филиали раҳбари Мухаббат Юлдашова.

Тадбирда эл ардоғидаги санъаткорларнинг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки руҳ бахш этди.

ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши
ахборот хизмати

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz