ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


05.08.2017

Замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берайлик

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.

Барча ҳудудий партия ташкилотлари билан видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтган Пленумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузаси чуқур ўрганилди. Президент маърузасида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш юзасидан “Миллий тикланиш” демократик партиясининг чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди.

IMG_2471.JPG

Пленумни партия Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов олиб борди ва маъруза қилди.

Партия раҳбари таъкидлаганидек, ушбу йиғилиш том маънода тарихий учрашув бўлди. Президент ўз маърузасида эришилган ютуқларни қайд этган ҳолда, ҳокимият вакиллик органлари, сиёсий партиялар ва Экологик ҳаракатнинг ўтган даврдаги фаолиятини танқидий руҳда таҳлил қилди, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Пленумда давлатимиз раҳбарининг сиёсий партиялар фаолияти ҳақида билдирган фикрларидан келиб чиқиб, авваламбор “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ғоявий ва мафкуравий дастурларини такомиллаштириш борасида аниқ вазифалар белгиланди. Мамлакатимиз ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларга партиянинг позициясини билдириш ва уни кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ишлаш, чиқишларни кўпайтириш чоралари кўрилди. Партия фракцияси ва депутатлик гуруҳларининг ижро ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиш юзасидан янги тизим яратилди.

IMG_2373.JPG

Марказда фракция, ҳудудларда партия гуруҳлари томонидан назорат қилинадиган давлат бошқаруви органлари доирасини аниқлаш, уларнинг ҳисоботи ва ахборотини тегишлича фракция мажлисларида ва партия гуруҳлари ташаббуси асосида маҳаллий Кенгашларда доимий эшитиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасига ижро ҳокимияти идораларининг камчилик ва нуқсонлари ҳақида давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича, шунингдек, давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг, ҳокимларнинг ўз лавозимига нолойиқлиги юзасидан асослантирилган маълумотлар ва таклифлар киритиш каби масалалар шулар жумласидандир.


Пленум иштирокчилари томонидан партиянинг аҳоли билан мулоқотини, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, “Ёшлар қаноти” фаолиятини такомиллаштириш борасида ҳам қатор таклифлар берилди, долзарб вазифалар белгиланди.

Пленумда таъкидланганидек, аҳоли билан доимий мулоқотни амалга ошириш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этиш, партия вилоят кенгашлари раҳбарларининг туманларда, Марказий кенгаш раҳбарларининг вилоят ва туманларда сайёр қабулларини доимий равишда ташкил қилиш ва бу мақсадда режа-графиклар ишлаб чиқиш зарур. Мазкур қабуллар давомидаги мурожаатларда кўтарилаётган ва аниқланган тизимли муаммоларни умумлаштириш ва уларни ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, аниқланган муаммоларни парламент ва депутатлик назорати институтларидан фойдаланган ҳолда ечимини топиш, муаммоларни ҳал қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни фракция фаолиятида фойдаланиш учун юборишга келишиб олинди.

IMG_2402.JPG

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Миллий телерадиокампания ва хусусий телеканаллар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумларни тузиш, партия, фракция ва депутатлик гуруҳларининг иш фаолиятини ёритиб бориш учун "Тараққиёт стратегияси” маркази, Халқаро пресс-клубда матбуот коференциялари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Вилоят телевиденияларида аҳоли билан жонли мулоқот тарзида партия вилоят кенгаши ва депутатлик гуруҳи раҳбарларининг иштирокида телекўрсатувлар ташкил этиш лозимлиги қайд этилди.

Пленумда давлатимиз раҳбарининг маърузасидан келиб чиқиб, партияда кадрлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, партия аппарати ходимлари учун махсус ўқув курслар ташкил этиш ҳамда партия ҳудудий Кенгашлари моддий-техник таъминотини янада яхшилаш борасида ҳам аниқ вазифалар белгиланди.

Пленум иштирокчилари “Миллий тикланиш” демократик партиясининг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтириш масаласини муҳокама қилар эканлар, бугунги кунда улар томонидан қонун ва ҳукумат қарорлари ижроси устидан депутат сўровларини амалга ошириш, мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш ҳамда Кенгаш доимий комиссиялари йиғилишларига таклиф киритишда сусткашликка йўл қўйилаётгани, айрим депутатларнинг ўз ваколатларидан тўлақонли фойдаланмаслиги, баъзи депутатларнинг партия ташкилотлари билан алоқани узганлиги каби салбий ҳолатлар тилга олиб ўтилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда партия гуруҳининг ижрочи котиби лавозимини жорий этиш, депутатларнинг партия ташкилотлари ва ўз сайловчилари билан тизимли мулоқотини йўлга қўйиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда партия гуруҳлари ва партия ташкилотлари ролини ошириш, бу борада жойларда “марказ-вилоят-туман” тартибида ишлайдиган янги тизим жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси ёшлар билан ишлаш масаласини ўзининг ижтимоий соҳадаги сиёсати марказига қўяди. Пленумда партия “Ёшлар қаноти” фаолиятини такомиллаштириш устувор вазифалардан бири эканлиги таъкидланди. “Ёшлар қаноти”нинг чет элга чиқиб кетган, диний оқимларга кириб кетган, шунингдек, уюшмаган ёшлар билан мулоқоти йўлга қўйилмагани, туман-шаҳар партия ташкилотларида қанот фаолиятининг қониқарсизлиги танқидий таҳлил этилди.

IMG_2401.JPG

Партия “Ёшлар қаноти” туман ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ички ишлар органлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашлари билан ҳамкорликда ҳар бир ҳудуд, маҳалла кесимида турли сабабларга кўра чет элга чиқиб кетган, диний оқимларга кириб кетган, шунингдек, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан доимий равишда учрашувлар ўтказиб боришлари зарурлиги таъкидланди. Ҳар бир туман бўйича чет элдаги, диний оқимларга кириб кетган, шунингдек, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларни тегишлича Ўзбекистонга қайтариш, диний оқимлар таъсиридан холос қилиш, ўқиш ва ишга жойлаштириш масаласи партия гуруҳлари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиясига олиб чиқилади. Бу борада вилоят ва туман миқёсида дастурлар тасдиқланиб, уларнинг ижроси доимий равишда депутатлик назоратига олинади. Энг муҳими, депутатлар ва партия фаоллари ушбу масалаларда асосий ижрочилардан бири бўлишига келишиб олинди.

Партия тизимида ёшлар билан ишлашни янада такомиллаштириш мақсадида ҳудудий партия ташкилотлари тузилмасига ўзгартиришлар киритилади.

Шу билан бирга, Пленумда партия вакиллари ва депутатлар партия ташкилотларининг фракция билан узвий алоқасини кучайтириш, қонунларни қабул қилишда жамоатчилик ва сайловчиларнинг кенг иштирокини таъминлаш, фракциянинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишга қаратилган ишларини жадаллаштириш, фракция аъзолари томонидан жойларда олиб борилаётган ишларнинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш жараёнини янада такомиллаштириш масалаларини қизғин муҳокама қилдилар.

Очиқ ва ошкора мулоқот тарзида бўлиб ўтган Пленумда кун тартибидаги масалалар юзасидан музокараларда сўз олган партия фаоллари ва депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.

Пленум якунида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури қабул қилинди.

ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши раиси Умид Жабборов, халқ депутатлари Сурхонгдарё вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Шоҳида Орипова, ЎзМТДП фракцияси аъзолари Азамат Пардаев ҳамда Абдурашид Тўхтабоевлар Пленум кун тартибидаги масалалр юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Кейинги мақолаларимизда уларнинг билдирган фикрлари билан таништириб борамиз.

ЎзМТДП МК Ахборот хизмати

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz