ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Заркентликлар “Миллий тикланиш” ДПдан мамнун 15.04.2019

Заркентликлар “Миллий тикланиш” ДПдан мамнун

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши “Аёллар қаноти”, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ҳайрия фонди Тошкент вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда Паркент тумани, Заркент қишлоғи, 15-умумтаълим мактабида аҳоли мурожаатлари асосида тиббий кўрик ва маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Партия вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тиббий кўрикда 300 дан ортиқ аҳоли шифокорлар кўригидан ўтди. Тиббий кўрикда икки юз эллик миллон сўмдан ортиқ дори-дармонлар тарқатилди.


Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши раиси Махмуд Назаров мамлакатимизда аҳоли, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, замонавий тиббий хизматдан ҳар бир инсоннинг эркин фойдалана олиши, шунингдек, аҳолига репродуктив саломатлик бўйича маслаҳатлар ташкил этиш, она ва бола саломатлигига салбий таъсир этаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш масалаларига давлатимиз томонидан эътибор қаратилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.


– Қишлоғимиз аҳолисининг тиббий кўрикдан ўтказиш юзасидан билдирган мурожаатларини инобатга олиб, “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ташкил этилган тиббий кўрикда оиламиз билан иштирок этдик, – дейди   Шаҳноза Хотамова. – Яқиндагина туғилган фарзандимни яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказдим. Оиламиз учун зарур бепул дори-дармонлар ҳам олдик. Партия томонидан ташкил этилган тиббий кўрик нафақат мени, шу қишлоғимиздаги барча аҳолини мамнун қилди.


–   Бугун биз маҳалламиз ёшлари билан тиббий кўрикдан ўтдик, – дейди Улуғбек Йўлдошев. – Бу эса бизни мамнун қилди. Шу билан бирга маънавий-маърифий, маданий тадбир ҳам бўлгани, кўплаб ёшларни хурсанд қилди. Халқ суйган санъаткорлар томонидан гўзал куй-қўшиқлар янгради. Партия томонидан ташкил этилган тадбир учун ташаккур билдирамиз.

Аҳоли мурожаатлари юзасидан Паркент туманининг Заркент қишлоғида ташкил этилган мазкур тадбир ҳудуд аҳолисининг янада соғлигини тиклаш ва айниқса аёллар, она ва болалар саломатлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

 

“Миллий тикланиш” демократик партияси
Тошкент вилоят кенгаши



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz