ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ўзбек ва корейс халқлари дўстлиги намоён бўлди 20.04.2019

Ўзбек ва корейс халқлари дўстлиги намоён бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин рафиқалари билан бирга икки мамлакат санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этди. 

Олий мартабали меҳмон шарафига ташкил этилган ушбу концертда юртимиз санъаткорлари, корейс маданият маркази аъзолари ва Жанубий Кореядан келган ижодий гуруҳлар қатнашди. 

Маълумки, юртимизда бир юз саксон мингдан зиёд корейс миллатига мансуб фуқаролар яшайди. Улар мамлакатларимиз ва халқларимизни янада яқинлаштиришда катта роль ўйнамоқда. 


Эртага Тошкентда Корейс маданияти ва санъати уйи очилади. У корейс халқининг маданий меросини сақлаш ва ривожлантиришга хизмат қилади. 

Концертда ўзбек ва корейс миллий куй-қўшиқлари ижро этилди. Уларда халқларимиз ўртасидаги дўстлик, маданий ҳамкорлик яна бир бор намоён бўлди.

Президентлар концерт иштирокчилари билан эсдалик учун суратга тушди.



www.president.uz






Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz