ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ўзбекистон Гастрономик туризм Ассоциацияси ташкил этилди 07.08.2019

Ўзбекистон Гастрономик туризм Ассоциацияси ташкил этилди


Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида яна бир нодавлат тузилма – Ўзбекистон Гастрономик туризм Ассоциацияси ташкил этилди.

Куни кеча Ўзбекистон Гастрономик туризм ассоциациясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг жаҳон гастрономик туризми бозоридан муносиб ўрин эгаллашига ҳисса қўшиш, жаҳон миқёсида кенг оммалашган гастрономик сайёҳлик инфротузилмаларини яратиш, Ўзбекистон Гастрономик туризмининг концепциясини ишлаб чиқиш, гастрономик туризм йўналишида турли тадбирлар, шу жумладан, кўргазма, фестиваль, форум, семинар, илмий анжуман, давра суҳбати, танлов ва шу каби бошқа тадбирларни ташкил этиш; Ўзбекистонда сайёҳлик мавсумини узайтириш мақсади ҳар йил мунтазам равишда ноябрь ойида “Лаззатли Ўзбекистон” халқаро миллий таомлар фестивалига мезбонлик қилиш, фестивалга халқаро туристик агентликларни мунтазам жалб этиб бориш ва фестиваль доирасида Ўзбекистон бўйлаб ҳудудий гастрономик турларни ташкил этиш кабиларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Тақдимот маросимини Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси Акбар Умаров очиб берар экан, мазкур ассоциация ташкил этилишининг гастрономик туризм тараққиётидаги роли ҳақида сўз юритди. Ўзбекистон Гастрономик туризм ассоциацияси раиси, ЎзМТДП фаоли, доцент Г.Одилованинг тақдимотида ассоциациянинг мақсад ва вазифалари, келгусидаги истиқболли режалари ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берилди.

Тадбирда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги жамоат ташкилотлари билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси С.Рўзиев Туризмнинг алоҳида турларини ривожлантириш ва инновациялар жорий этиш бошқармаси бошлиғи Т.Мирзаевлар сўзга чиқишиб, Қўмитанинг янги ташкил этилган ассоциация билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақида таклифлар билдирдилар.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик партияси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Дилфуза Джалилова сўзга чиқиб, тақдимот жараёнида келтирилган соҳага оид муаммолар ва уларнинг ечимига оид ассоциациянинг йўл харитаси ниҳоятда долзарб масалаларни қамраб олганлиги, мазкур муаммолар ечимида қонуний асоснинг муҳим эканлигини таъкидлади.

Ассоциация ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўртасида Ўзбекистонда гастрономик туризм соҳасида сервис кўрсатиш сифатини оширишга оид қарор лойиҳаларини тайёрлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz