ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ўзбекистон Президенти Хитой раҳбари билан учрашув ўтказди 09.06.2018

Ўзбекистон Президенти Хитой раҳбари билан учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев Циндао шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди.  

Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Хитойга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон билан кенг кўламли стратегик шериклик ва кўп форматли ҳамкорликка катта аҳамият қаратишини таъкидлади.  

Президентимиз Шанхай ҳамкорлик ташкилотига муваффақиятли раислик ва Циндао саммити юқори даражада ташкиллаштирилгани билан Хитой раҳбарини табриклади.  

Ўзбекистон билан Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча муҳим соҳаларни қамраб олган ва изчил ривожланиб бормоқда. 2017 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этган. 

Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида 700 дан зиёд корхона, қатор компаниялар ваколатхоналари очилган. Ўзаро ҳамкорликда саноат, юқори технологиялар, нефть-газ, кимё, транспорт ва логистика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Учрашувда Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигининг бугунги ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт коммуникациялари, юқори технологиялар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Бунинг учун икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди. 

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар ташкилоти, ШҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида кенг кўламли стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлиги қайд этилди.


www.president.uz


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz